«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 14:50
ЎЗO‘Z

Россия ФХХ Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилди

17 апр, 23:55 1 927 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ФХХ Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилди
Фото: ТАСС
Россияда давлат тўнтариши ва Беларусь президентини ўлдиришга уринганлиги учун икки нафар беларуслик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Россия федерал хавфсизлик хизматига таяниб “Интерфакс” хабар берди.

Хабарда айтилишича, Россия ФХХ ва Беларус давлат хавфсизлик қўмитасининг биргаликдаги операцияси чоғида Беларусь ва АҚШ фуқаролигига эга Юрий Зянкович ва Беларусь фуқароси Александр Федута қўлга олинган.

Маълумот берилишича, улар “рангли инқилоб” сценарийси бўйича ҳарбий давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёргарлик кўришган.
"Ҳарбий тўнтаришни амалга ошириш учун 9 майда Минскда ўтказиладиган ғалаба паради куни танланган”, дейилади хабарда.

Россия ФХХнинг хабарига кўра, Зянкович АҚШ ва Польшада консультация олганидан сўнг Москвага келган ва пойтахтдаги ресторанлардан бирининг алоҳида хонасида Федута билан учрашган.

Қайд этилишича, улар давлат тўнтариши режасини батафсил ишлаб чиқишган. Режага кўра, президент лавозимини йўқ қилиш орқали конституцион тузумни ўзгартириш ва мамлакатни “Миллий ярашиш қўмитаси” орқали бошқариш кўзда тутилган.

"Бунда Зянкович парламент ва ҳуқуқ тизими “куратори” бўлиши, Федута эса сиёсий ислоҳотлар ва мафкуравий ишлар билан шуғулланиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Уларнинг учрашуви ҳужжатлаштирилганидан сўнг Россия хавфсизлик органи ходимлари Зянкович ва Федутани қўлга олган ҳамда беларуслик ҳамкасбларига топширган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Минск Москвага қўлга олинган 32 нафар россияликни топширди 15 авг, 14:10
  • «33 паҳлавон» иши: Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини Минскка чақирмоқчи 06 авг, 17:23
  • Лукашенко жангарилар қўлга олинганидан сўнг, зудлик билан Хавфсизлик кенгашини йиғди 29 июл, 22:10
  • Россия ва Беларусь бирлашадими? Путиннинг жавоби 25 июн, 18:45
  • Россия ва Беларусь ягона валюта жорий этиш масаласини муҳокама қилди 08 июн, 20:43
  • Россия Хитой, Ҳиндистон ва Беларусь билан ҳарбий машғулотлар ўтказади 14 мая, 17:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 0
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 85
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 105
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 278
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 353
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 329
  • Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 14 мая, 10:43 277
  • Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео) 14 мая, 10:14 678
  • 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди 14 мая, 09:55 404
  • Усмон Тошев: Тожикистон термасидаги тақдири, "Бухоро"га қайтишига нима туртки бергани ҳақида 14 мая, 09:35 512
  • 8-ўриндан чемпионликгача: Хосеп Гвардиоланинг муваффақият сири нимада? 14 мая, 09:00 389
  • Марғилонда 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди 14 мая, 08:30 527
  • Бўлимлар