«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 05:19
ЎЗO‘Z

Россия Украинага бостириб кирадими?

17 апр, 23:23 3 248 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Украинага бостириб кирадими?
Фото: Getty Images
Ўтган ҳафта етти йилдан бери давом этиб келаётган Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик яна жиддийлаша бошлади. Украина берган маълумотларга кўра руслар Украина чегаралари яқинида 85 минг ҳарбийсини мобилизация қилишга улгурган. Уруш келиб чиқадими? Бу Украинага қандай таъсир қилади? Европа Иттифоқи ва АҚШ Украина низосини ҳал қилиш учун Россияга қарши тура оладими? Шу каби саволларга The Spectator нашри жавоб излайди.

Айни пайтда тўхтаб-тўхтаб муттасил давом этиб келаётган Украинадаги фуқаролар уруши кўпларни ёстиғини қуритди, Украина ҳам, унинг шарқий ҳудудлари ҳам фуқаролар урушидан катта азият чекди. Агарда уруш бугунгидан-да кучайиб алангаланадиган бўлса, бу Украина шарқидаги вазиятни янада мураккаблаштириб қўйиши мумкин.

Айни пайтда рус ҳарбийларининг Украина чегаралари олдида тўпланаётгани 2008 йилдаги Грузия ва Россия уруши эпизодларига ҳам ўхшаб кетади. Ўшанда рус ҳарбийлари ўз қўшинларини Грузия чегараларида тўплаб, Грузияга кутилмаганда уруш эълон қилганди.
Украинада 2014-2016 йилги урушда Украина шарқидаги кўплаб аҳоли пунктлари вайрон бўлди, инфратузилма барбод бўлди ва ўша даврдан бери Шарқий Украина одатий ҳаёт тарзига қайтмади. 2014 йилги инқилоб натижасида инқилобчилар рус сиёсатини дастаклаётган Виктор Януковични ҳокимиятдан ағдариб ташлади ва Украинада ҳокимиятни ғарбчилик тарафдори бўлган Пётр Порошенко эгаллайди.

Янги Украина ҳукумати Януковични давлатга хиёнатда айблаб халқаро қидирувга беради. Ўз навбатида, Украина шарқидаги Кремль тараф кучлар расмий Киевда фашистлар ҳокимиятни қўлга олганлигини даъво қилади. Шарқий Украина маданий жиҳатдан рус тили орқали кўпроқ Россия билан узвий боғланганлиги, Украина ғарбидагилар эса европацентризм ғояси доирасида Европа Иттифоқи билан яқинлашишга уринаётгани Украинадаги инқирозий вазиятни юзага келтирди. Ғарбчи украинлар учун Болтиқбўйи мамлакатларининг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолиги ва Грузиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларда ютуқларга эришаётгани яхшигина мисол бўлиб хизмат қилди.

Расмий Киев ўзининг Ғарбга яқинлашиш сиёсатини эълон қилганда Украина шарқидаги рус тараф кучлар Украинадан ажралиб чиқишга қарор қилади. Мустақиллик эълон қилган Донес ва Луганск халқ республикалари Грузиядан ажралиб олган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳамда Молдованинг Приднестр бўйи республикасидан илҳомланишди. Россия бу айирмачи кучларга ёрдам беришга тайёр турса-да, вужудга келган нозик пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади.  Ғарб матбуоти расмий Кремлни Украина айирмачиларига ёрдам бераётганликда айбласада, Кремль бу айбловларни рад қилади. Ваҳоланки рус элита армияси қуроллари аллақачон Луганск ва Донецкдаги айирмачи гуруҳларининг ҳарбий омборларида фойдаланишга тайёр турибди.

Украинадаги Евромайдон воқеаларидан сўнг украин миллатчиларининг ҳарбийлашган гуруҳлари ҳам анча фаоллашди. Уларнинг барчаси Европага интилиш ғояси остида бирлашган бўлса-да, аммо уларнинг барчасида ҳам украин халқи мустақиллиги етакчи эмасди. Донецк ва Луганск украин, грузин, беларус ва бошқа Болтиқбўйи халқларининг Москвадан ўч олиш майдонига ҳам айланиб қолганди, деб ёзади Associated Pressнинг ўша даврдаги мухбири бўлган Николас Уоллер.

Донбасс ва Луганскдаги айирмачилар русларнинг кўмагига таянган ҳолда Украина ҳарбийларига нисбатан ўзларини анча агрессив тутмоқда. Руслар эса ўз ҳарбий қўшинларини Украина чегарасига силжитмоқда. Вазият кескинлашадиган бўлса, бу ҳолда вазиятнинг қуйидагича ривожланишини тахмин қилиш мумкин. Айирмачиларнинг Мариопол порт шаҳрини қўлга киритиш ниятидаги ҳаракатлари Путинга минтақадаги обрўйини тиклаб олишга ёрдам беради. Бу эса Украина учун ҳалокатли бўлса, Ғарб учун оғир синов даври бўлади. Агарда Байден сайлов олди дастурида айтганидай Путинга қарши самарали қарши тура олса, вазият кескинлашмаслиги ҳам мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кремль Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилди 12 апр, 11:30
  • Украина Қрим сабабли Россия билан “уруш ҳолатида” эканлиги айтилди 12 ноя, 10:43
  • Зеленский “Украина олиб бораётган икки уруш” ҳақида гапирди 31 мая, 07:12
  • УХХ собиқ раҳбари Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатларини баҳолади 16 ноя, 10:18
  • Украина Россия билан иқтисодий ҳамкорлик тўхтатилганини маълум қилди 31 мар, 16:17
  • Россия янги йилдан Украинага қарши санкциялар жорий қилади 19 ноя, 00:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео) 14 мая, 00:13 353
  • Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи! 13 мая, 23:49 380
  • Путин: МДҲ мамлакатларида рус тили етарлича ўқитилмаяпти 13 мая, 23:44 467
  • Британиялик олимлар: пушти ичимликлар спорт натижаларига таъсир кўрсатади 13 мая, 23:14 459
  • Ислом Исмоилов "Турон"ни расман тарк этди. "Турон"ни энди польшалик мураббий бошқаради 13 мая, 22:51 694
  • Ўргимчак уяси ҳақида нималарни биламиз? 13 мая, 22:30 878
  • Бенамоз йигит билан суҳбат 13 мая, 22:00 1 054
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 898
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 859
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 912
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 879
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 821
  • Бўлимлар