«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:34
ЎЗO‘Z

«Союз МС-17» экипажи 185 кундан кейин Ерга қайтди

17 апр, 21:18 1 494 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Союз МС-17» экипажи 185 кундан кейин Ерга қайтди
Фото: EPA
Бортида россиялик космонавтлар Сергей Рижиков, Сергей Куд-Сверчков ва NASA астронавти Кетлин Рубинс бўлган, Халқаро космик станциядан (ХКС) қайтаётган «Союз МС-17» учувчисиз космик кемаси Қозоғистонга муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб "Дарё" хабар берди.

Қўниш Қозоғистоннинг Жезказган шаҳридан 147 километр жануби-шарқда жойлашган ҳудудда амалга оширилди.
Космонавтлар кемадан эвакуация қилинганидан кейин шифокорлар дастлабки текширувларни ўтказади, қондаги кислород миқдорини, қон босимини аниқлайди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.
Қўнган кемани қидирув-қутқарув ишларида «Мовий қуш» амфибия машинаси, 12 та Ми-8МТВ5-1 вертолёти, Ан-12 ва Ан-26 самолётлари, бир неча ўнлаб қуруқлик техникалари, 200 дан ортиқ ҳарбийлар ҳамда Марказий ҳарбий округнинг қидирув-қутқарув гуруҳи мутахассислари иштирок этяпти.

11 апрелга ўтар кечаси космик кема ХКСдан ажралиб чиқди, тахминан тонгги соат еттида тормозлаш учун двигателлар ёқилди ва космик орбитадан чиқа бошлади.

Рижиков, Сверчков ва Рубинснинг ХКСга экспедицияси 2020 йилнинг 14 октябрида бошлаган эди. Экипаж 185 кун коинотда бўлди, шу вақт ичида бир қатор илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказишга ҳамда станцияни таъмирлаш ишларини бажаришга, шу жумладан, рус сегментидаги ҳаво сизиб чиқишини бартараф этишга муваффақ бўлди.
Москва вақти билан соат 08:45 да амалга оширилган старт «Роскосмос»нинг YouTube’даги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Соат 08:53 да «Союз МС-17» ракета ташувчининг учинчи бўғинидан ажралган ва мақсадли орбитага чиққан.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро коинот станциясидан уч фазогир Ерга қайтди 22 окт, 14:14
  • Бугун коинотга учирилган "Союз" космик кемаси ҳалокатга учради, экипаж тирик қолди 11 окт, 20:20
  • Халқаро коинот станциясидаги уч фазогир Ерга қайтди 03 сен, 08:13
  • ХКС экипажи Ерга қайтди 10 апр, 20:13
  • Халқаро фазо станциясининг эллигинчи миссияси бугун Ерга қайтади 10 апр, 11:40
  • "Союз-МС" кемаси экипажининг қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди 08 апр, 12:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 0
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 0
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 765
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Бўлимлар