«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 22:58
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев мансабдорларнинг ишдан олинишини уларнинг билимсизлиги билан изоҳлади

17 апр, 10:11 1 364 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев мансабдорларнинг ишдан олинишини уларнинг билимсизлиги билан изоҳлади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни Самарқандда вазирлик ва саноат тармоқлари раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят фаоллари ва бошқалар қатнашган йиғилишда иштирок этди, деб хабар берди «Gazeta.uz».

Йиғилишда давлат раҳбари вилоятда янгича «маҳаллабай» ишлашга ўтилишини таъкидлаган. Хусусан, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосари тузилмасида «маҳаллабай» ишлаш бўйича марказларни шакллантириш режалаштирилмоқда.

«Ҳар учта маҳаллага битта инспектор бириктирилади. Инспекторлар эрталабдан кечгача маҳалла раисларининг тадбиркорлик ва уй хўжалиги ерлари бўйича ўринбосарлари билан елкама-елка туриб ишлайди. Эндиликда улар бюджетдан пул олади ва мунтазам равишда маҳаллада иш ўринларини яратиш билан шуғулланади. Бу ‘Самарқанд таржибаси’га айланади», — дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, 1 майдан маҳаллалар кесимида ишлаш тартиби Пастдарғом туманида, 1 июлдан эса барча туманларда жорий этилади.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, вазирлар Самарқандда 10 кун қолиб, назорат қилинадиган соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаши керак.

«Тошкентдан вилоятга келган вазирлар ўзларини худди барчасида Самарқанддаги раҳбарлар айбдордек тутади. Сизлар бу ерда чой ичиб, ош егани келмагансизлар. Шу ерда 10 кун қолиб, вилоятдаги аҳволни яхшилаш учун ишлайсизлар… Ахир бу ерда соҳалар бўйича ўз раҳбарларинг бор-ку (ҳудудий бошқармалар). Биргаликда ишланглар. Ўзларинг бошқараётган тизимнинг натижаси йил охирига бориб қандай бўлади? Шунга жавоб қидирасизлар», — дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, сўнгги беш йил ичида ҳар бир йўналиш бўйича «ижроси жуда қийин ва масъулиятли бўлган» камида 10 тадан қарор ва фармон қабул қилинган.

«Ҳар бир селекторда туман, шаҳар ҳокимларини, вилоят ҳокими ўринбосарлари, турли тузилма раҳбарларини ишдан оляпмиз. Нега уларни ишдан бўшатяпман? Шукроналик йўқ, бизни бепарволик, илмсизлик таъқиб қилмоқда. Энг катта фожиа — билим йўқ, кўплаб раҳбарлар ўз устида ишламайди, бугунги шиддатли ва нотинч замонда улар халқнинг ишончини оқламаяпти», — дея ойдинлик киритади давлат раҳбари.

«Баёнотни ўқидингиз, аммо унинг ижросини ким таъминлайди? Барчамиз қарсак чалишни ўрганиб олдик. Агар 27 йил қарсак чалмай, таълим, иқтисод, қурилиш борасида аниқ ишларни бажарганимизда, бугунги ҳаётимиз буткул бошқача бўлар эди. Жиддий масалаларни ҳал этмадик, ўзимизга олмадик, ижро органлари раҳбарларини ўқитмадик. Менинг энг катта фожиам — кўплаб ижро органлари раҳбарлари билимсизлиги, потенциалининг пастлигида. Вақт ўзгаряпти ва биз ҳам ўзгаришимиз керак», — дейди у.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди 16 апр, 15:18
  • «Маҳаллабай ишламаган ҳоким сиёсатимизга хиёнат қилибди» — Шавкат Мирзиёев 04 мар, 10:43
  • «Одамлар бизнинг қоғозбозлигимиздан, ‘ура-ура’лардан чарчади» — Шавкат Мирзиёев 11 фев, 09:30
  • Шавкат Мирзиёев: «Ёшлар билан дўст бўлмаганимиз учун уларнинг кўпи нотўғри йўлга кириб кетди. Бу — бизнинг айбимиз» 28 янв, 15:01
  • Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига кетди 12 дек, 13:20
  • Шавкат Мирзиёев яна бир видеоселектор йиғилишини ўтказди 12 янв, 15:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 14
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 77
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 103
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 184
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 403
  • Бўлимлар