«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 09:34
ЎЗO‘Z

АОКА «Дарё» мухбири ва ИИБ ходими ўртасидаги воқеа юзасидан баёнот берди

17 апр, 09:30 1 412 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АОКА «Дарё» мухбири ва ИИБ ходими ўртасидаги воқеа юзасидан баёнот берди
16 апрель куни «Дарё» интернет-нашрининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошев ҳамда Қарши шаҳар ИИБ ходими ўртасида рўй берган воқеа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат акс этган видеолавҳада ички ишлар органи ходими журналистга нисбатан амалдаги бир нечта қонун нормаларини қўпол равишда бузган.

Хусусан, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасига кўра, давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим, 14-моддада эса журналистнинг ушбу қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Шунингдек, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасида «Ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, ...оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши» зарурлиги белгиланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Агентлик ўз ваколати доирасида Ички ишлар вазирлигига сўров юборди.

АОКА айни пайтда давом этаётган хизмат текшируви натижаларини синчковлик билан кузатиб боради. Ишонамизки, Ички ишлар вазирлиги амалдаги қонунчилик нормаларини четлаб ўтган ходимнинг хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо беради ҳамда тегишли чора кўради.
Таъкидлаш жоиз, бу каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги давлат сиёсатига зиддир. Агентлик, ўз ўрнида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Расул Кушербоев: "Журналистга зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари лавозимини тарк этиши керак" 16 авг, 07:35
  • Блогерлар ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда 07 авг, 10:39
  • Ўзбекистонда журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланади 03 авг, 11:13
  • Ички ишлар органи ходими журналистга камерани синдириб ташлаш билан таҳдид қилди (видео) 30 апр, 14:24
  • Энди ҳеч ким журналистга «материални саҳифадан олиб ташла» дея олмайди 30 мар, 00:24
  • Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришга доир янги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда 07 дек, 22:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 0
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 1
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 561
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 057
  • Бўлимлар