«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 00:26
ЎЗO‘Z

Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди

17 апр, 08:56 3 034 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди
Ироқ хавфсизлик кучлари Мосул шаҳридаги уйлардан бирининг вайроналари остидан қарийб 1,6 миллион доллар, бир неча килограмм кумуш ва тилла таналарни топишди. Бу ҳақда Shafaq news хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ушбу бойликлар бир пайтлар ИШИДга тегишли бўлган ва унинг ғазнасида сақланган. Пуллар ва қимматбаҳо металлар маҳаллий аҳолидан тортиб олингани айтилмоқда.

Хуфя жойдан йирик миқдордаги АҚШ долларидан ташқари 17,5 миллион Ироқ динори (қарийб 12 минг АҚШ доллари), зарб этишга тайёр ҳолатга келтирилган 15 килограмм кумуш, зарб қилинган ярим килограмм олтин тангалар ва 17,5 килограмм кумуш ёмбилар топилди. Яна бошқа металлар ҳам топилган, аммо уларнинг тури ҳозирча аниқлангани йўқ.

2014 йилга келиб ИШИДчилар Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган эди. Ўша йилнинг июнида улар Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мосулда ҳам назорат ўрнатди ва уни ўзларининг пойтахти деб эълон қилди. Мосулни озод қилиш операциясидан кейин бу ерда бузилмаган бино деярли қолмади. Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарни қайта тиклаш учун камида 2 миллиард доллар керак.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Британияда 5 килограммлик олтин танга зарб қилинди 25 ноя, 23:53
  • Эълонлар сайтида олтин конлари сотувга қўйилди 29 авг, 10:26
  • Мосулда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йўқ қилинди 11 июл, 15:15
  • Ироқлик ҳарбийлар Мўсул ИШИДдан озод этилганини эълон қилди 29 июн, 21:34
  • Мосулни ИШИДдан озод қилишда тўрт мингга яқин одам ҳалок бўлган 25 мар, 09:21
  • Ироқ Мосулда кимёвий қуролдан фойдаланилгани аломатларини аниқланмади 11 мар, 15:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео) 14 мая, 23:55 5
  • АҚШда эркак фикр кучи ёрдамида компьютерда матн терди 14 мая, 23:23 75
  • Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради? 14 мая, 22:55 116
  • Исроилнинг «Темир гумбаз» мудофаа тизими қандай ишлайди? 14 мая, 22:24 458
  • Чехия бош прокурори рус жосуслари билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди 14 мая, 21:56 254
  • Xiaomi бўйинга осиб юриш мумкин бўлган вентиляторни яратди 14 мая, 21:26 142
  • 10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади 14 мая, 20:56 408
  • "Олой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди? 14 мая, 20:49 538
  • Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим 14 мая, 20:20 293
  • Стрессда яхши самара берадиган 8 маҳсулот 14 мая, 19:42 489
  • ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади 14 мая, 19:03 542
  • Исроилдан Ғазога энг йирик ҳужум: 40 дақиқада самолётлар 150 та нишонни ўққа тутди (видео) 14 мая, 18:30 1 067
  • Бўлимлар