«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 00:23
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда Су-30 қирувчи самолёти фалокатга учради

17 апр, 08:30 1 503 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда Су-30 қирувчи самолёти фалокатга учради
Фото: ТАСС
«Ўқув-машғулот парвозлари вақтида СУ-30СМ самолёти Балхаш шаҳридаги ўқув-авиация марказига қўниш вақтида фалокатга учради», деб маълум қилинган Қозоғистон мудофаа вазирлигида. Таъкидланишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 20:45да юз берган.

Маълумотларга кўра, экипаж аъзолари орасида ҳалок бўлганлар йўқ. Учувчилар катапулта қилишга улгуришган ва ҳозирда шифокорлар назоратида қолмоқда.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Самолётнинг қулаш жойига махсус комиссия жўнатилган. Таъкидланишича, роппа-роса бир йил аввал – 2020 йил 16 апрелда Қарағанда шаҳри яқинида Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти фалокатга учраганди.

2021 йил 13 март куни Алмати аэропорти яқинида Ан-26 самолёти ҳалокатли қўнишни амалга оширган. Ўша авиаҳалокат оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмган, 2 киши омон қолган. Маълумотларга кўра, самолёт Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг авиация хизматига тегишли бўлган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олмаота аэропорти яқинида Ан-26 самолёти қулаб тушди 14 мар, 00:11
  • Истанбул аэропортида самолёт қўниш вақтида учга бўлакланиб кетди (фото) 05 фев, 23:12
  • Францияда йўқолган қирувчи самолёт фалокатга учрагани маълум бўлди 10 янв, 08:50
  • Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди 21 дек, 21:07
  • Ҳиндистонда ҳарбий самолёт ҳалокатга йўлиқди 04 авг, 17:09
  • Гуамда B-52 бомбардимончи самолёти фалокатга учради 19 мая, 10:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео) 14 мая, 23:55 5
  • АҚШда эркак фикр кучи ёрдамида компьютерда матн терди 14 мая, 23:23 75
  • Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради? 14 мая, 22:55 116
  • Исроилнинг «Темир гумбаз» мудофаа тизими қандай ишлайди? 14 мая, 22:24 458
  • Чехия бош прокурори рус жосуслари билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди 14 мая, 21:56 254
  • Xiaomi бўйинга осиб юриш мумкин бўлган вентиляторни яратди 14 мая, 21:26 142
  • 10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади 14 мая, 20:56 408
  • "Олой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди? 14 мая, 20:49 538
  • Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим 14 мая, 20:20 293
  • Стрессда яхши самара берадиган 8 маҳсулот 14 мая, 19:42 489
  • ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади 14 мая, 19:03 542
  • Исроилдан Ғазога энг йирик ҳужум: 40 дақиқада самолётлар 150 та нишонни ўққа тутди (видео) 14 мая, 18:30 1 067
  • Бўлимлар