«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 23:40
ЎЗO‘Z

ДХХ ходимлари Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходимини ушлади

17 апр, 07:30 1 352 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ ходимлари Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходимини ушлади
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходими 2 нафар шериги билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарога фермер хўжалиги ташкил қилиши учун Хўжаобод тумани хокимиятидаги мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига ундан 128 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Қайд этилишича, терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар ўзларининг бу ёрдамлари учун муқаддам аванс сифатида 7 минг АҚШ доллари олганликлари аниқланган.

Шунингдек, олган пулларининг 70 минг АҚШ долларини Андижон вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида ишловчи танишига беришлари кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам пул олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда 6 гектар ерни 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди 26 мар, 09:50
  • ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади 19 мар, 15:18
  • ДХХ «ерфуруш»ларни ушлади (видео) 03 мар, 17:00
  • ДХХ ходимлари фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйишди 23 фев, 17:30
  • ДХХ Тошкент вилоятида бир қатор шахсларни ушлади 18 фев, 13:00
  • ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди 27 янв, 13:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Драган Черан: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашга тайёрман. Фақат... " 12 мая, 23:12 1
  • Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди 12 мая, 22:44 0
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 15
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 79
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 104
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 185
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Бўлимлар