«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"

16 апр, 23:25 2 209 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломбек Исмоилов: "Навбаҳор" билан дуранг адолатли натижа бўлди"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
- Барчани кириб келган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун дуранг адолатли натижа бўлди. Ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яралган бўлсада, улардан фойдалана билмадик. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, у анча жанговар руҳда ўтди, - дейди Исломбек Исмоилов.

- "Навбаҳор" доимо ўз уйида рақибларига жиддий қийинчилик туғдиради, чунки жамоанинг мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин барибир, майдонда асосий ишни футболчилар бажаришади. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бизгаям, мезбонларга ҳам ғалаба керак эди. Шу боис, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Жамоа йиллар давомида шаклланади, бунинг учун вақт керак. Жамоада кўплаб легионерлар бор, тил борасида муаммо бор. Футбол - бу мулоқот, футболчилар майдонда ўзаро мулоқот қилиб ўйнашлари керак. Шу масалада бироз муаммо туғилмоқда. Бугунги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди, буни бажардик. Лекин иккинчи вазифа гол уришни уддалай олмадик.

- Тўғри, бугун ёш футболчиларни майдонга туширдик. Асилбек Қаюмов Суперлигада дебют қилди, аста-секин ўз ўйинини топиб олади. Билол Тошмирзаев ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Бу футболчилар шу кунгача Суперлига ҳавосини кўрмаган, лекин вақт ўтгани сари элитага кўникиб олишади.

- Карикарини алмаштиришимизга сабаб, ўйин давомида кўрдикки, ҳар икки жамоа асосий эътибор узун узатмаларга қаратди. Бизнинг футболчилар иккинчи қаватдаги курашларда ютқазишди. Карикари Азимжон Аҳмедов билан курашда ютқазди. Шунинг учун уни алмаштирдик.

- Ғиёс Комиловда жароҳат бор эди. Жаҳонгир Меҳмоновни эса бугунги ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб, бошқа футболчиларимизга имконият бердик. Меҳмонов тажрибали футболчи, унинг кейинги ўйинларда фойдаси тегишига ишонаман, - деди Исломбек Исмоилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар