«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 09:36
ЎЗO‘Z

Микаэль Секейра: Ўзбек футболига мослашишга тўғри келяпти

16 апр, 23:00 1 294 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Микаэль Секейра: Ўзбек футболига мослашишга тўғри келяпти
"Чиройли дерби бўлди. Ўйин ҳам чиройли ўтди. Иккита жуда ҳам яхши жамоалар ўртасидаги баҳс. Ютганимиз адолатли бўлди деб ўйлайман. "Локомотив" яхши ўйин намойиш этди, урилган иккала гол ҳам чиройли бўлди. Барча футболчиларимни табриклайман. Астойдил ғалаба учун курашишди. Шу жамоада ишлайдиган барчани табриклайман, чунки барча катта меҳнат қилди. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилди", - дейди Секейра. 

- Рақиб 2:0 бўлгунига қадар деярли югурмади, шунда "Локомотив" тезликни ошириши мумкинмиди?

- Биринчи таймдан сўнг Диёрни чапга, Азизни ўнгга ўтказдик. Иккаласи яхши ўйнашди. Майдон марказида ҳам позицион ўзгаришларни амалга оширдик. Кўрсатмаларни футболчиларим тўлиқ бажариб беришди.

- Легионер сифатида олиб келинган Диего Барданка сўнгги ўйинларда кам майдонга тушмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Барданка Ўзбекистонда янги. У ўзбек футболига мослашиб кетиши учун бироз муддат керак бўлади.

- Олтита тур ортда қолди, лекин "Локомотив"да португалча футбол кўзга ташланмаяпти. Бу жамоа сизникими ёки ҳали ўз услубингизни сингдира олмадингизми?

- Бу ҳақиқий Ўзбекистон футболини кўриш учун озгина вақт керак бўлди. Чемпионат бошланган илк кундан буни кузатишга уриндим. Ўзбекистон ва Европа футболи бошқа-бошқа. Ўзбек футболига сингиб кетишим керак эди, қисқа фурсат ичида бунга эриша олдим деб ўйлайман.

- Биринчи таймда рақиб жуда суст ва жуда секин ўйин кўрсатди. Лекин улар тезликни оширганидан кейин "Локомотив" ташаббусни бериб қўйди...

- Тўғри айтдингиз. Рақиб жуда ҳам кенг ўйнай бошлашди ва мен яна бир ҳимоячини майдонга туширишга мажбур бўлдим. Барданка майдонга тушгач рақиб ҳужумлари камайди.

Сўнгги сўз ўрнида бугунги натижа биз учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши бўлди. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Энди "Андижон" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Манба: championat.asia



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Диего Барданка: Секейранинг қўл остида шуғулланиш университетда таълим олишга ўхшайди 25 мар, 11:50
  • "Локомотив" янги футболчиларини оммага таништирди 04 мар, 21:27
  • "Локомотив"нинг янги бош мураббийи Тошкентга етиб келди 10 янв, 14:47
  • Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди" 06 июл, 23:36
  • Андрей Фёдоров: "Бироз ҳаяжон бор" 03 мар, 16:26
  • Улуғбек Бақоев: "Локомотив" билан ўйин жуда асабий ўтди 18 авг, 11:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 0
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 1
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 561
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 057
  • Бўлимлар