«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:35
ЎЗO‘Z

Наманганда «официант»га шилқимлик қилган безорилар ушланди

16 апр, 18:53 2 414 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда «официант»га шилқимлик қилган безорилар ушланди
2021 йилнинг 5 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгирлар Мингбулоқ тумани «Кичик Жомашўй» маҳалласида жойлашган «Водий» умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилишади.

Безорилар уни сочидан ушлаб тортганларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослашади. Бу ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталиларга ҳам қаршилик кўрсатиб, уларни уриб, пичоқ билан С.Бургуталининг сон қисмига жароҳат етказишади.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар «енгил» ҳамда С.Бургутали «ўртача оғир» тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирлар ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар