«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 22:26
ЎЗO‘Z

«У пайтлар қўлимиз калта эди» — Шавкат Мирзиёев

16 апр, 18:03 1 180 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«У пайтлар қўлимиз калта эди» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, ёшлар қатнашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятида катта ўзгаришлар бўлаётгани, одамларнинг дунёқараши ўсиб, фаоллиги ошганини таъкидлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Кўп жойларда ишладим, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. У пайтлар қўлимиз калта, имкониятимиз чекланган эди. Шуни эътиборга олиб, ҳар сафар Самарқандга келганимда ўзимга савол бераман: ҳозирги имкониятларни ўша пайтда қилиш мумкинмиди? Имом Бухорий бобомизнинг замонавий мажмуасини ўша пайтда қуриш мумкинмиди? Юракда жуда катта қийналишлар билан, қачон бўлар экан, деб армон билан ишлаганмиз. Ҳозир замон ўзгарди, одамлар энди кечагидай яшашга мажбур эмас. Энг катта масала – жойлардаги ижро ҳокимияти раҳбарлари бугунги ҳаёт, ҳаракат, шиддатга мос ишлаши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эндиги масала Самарқанднинг эртанги кунини янада яхши қилиш, ёшларга имкониятларни кенгайтириш бирламчи вазифа бўлиши кераклигини қайд этди.
2020 йил оғир йил бўлди, манаман деган давлатлар иқтисодиёти бу синовларни кўтаролмади. Бу йил кечагига нисбатан интилишимиз ўзгариб, эртанги кун манфаати нуқтаи назаридан ҳаракат туйғуси пайдо бўлса, олдимизга қўйган режаларимизни бажара оламиз. Агар бизга кимдир қилиб беради, деган пайсалга солиш бўлса, бундай хоҳиш билан ҳеч қачон натижага эришолмаймиз, – деди Президент.
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланадиган жорий йилда Самарқанд вилоятида қандай натижаларга эришиш учун ҳозирдан марраларни аниқ белгилаш лозимлиги таъкидланди.
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди. Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди. 

2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани таъкидланди. Хусусан, 12 триллион сўмлик 1 минг 184 та ҳудудий, 18 триллион сўмликдан зиёд 95 та тармоқ лойиҳалари амалга оширилади. 1,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва 26 мингта доимий иш ўрни ташкил этилади.

Хусусан, энергетика соҳасида 974 миллион долларлик 8 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада 1,8 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, Франциянинг «Тотал Эрэн» компаниясининг 100 миллион доллар сармояси ҳисобига шу йил декабрда Нуробод туманида қуввати 100 Мега-ватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Президент Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантириш, вилоятнинг барча ҳудудларида ушбу иқтисодий зонанинг филиалларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси негизида холдинг компания тузилади.

Қўшработ, Иштихон ва Ургут туманларида 8 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиб, 4 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Чорвачиликда яна 4 минг, пиллачилик ва  ипак маҳсулотлари тайёрлашда 12 минг иш ўрни яратиш мумикинлиги қайд этилди.

Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

Жорий йилда 915 та қишлоқ ва маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиши, 658 километр ичимлик суви тармоқлари таъмирланиб, 210 та қишлоқ ва маҳалладаги сув таъминоти яхшиланиши айтиб ўтилди. Ипотека дастури доирасида 3 минг 450 квартирали кўп қаватли уйлар қурилиб, 2 минг 200 та оилага субсидия берилади.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси вилоятга борсам, оғир юк билан қайтаман – Шавкат Мирзиёев 16 апр, 15:43
  • Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди 13 апр, 20:46
  • «25 йил қамаш билан шуғулландик, лекин коррупция йўқолмади» — Шавкат Мирзиёев 25 мар, 10:30
  • Андижонда ички ишлар ходими уриб ўлдирилди 23 ноя, 08:30
  • Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги (видео) 21 мар, 23:53
  • Шавкат Мирзиёев: «Одамларни уйғотиш керак» (видео) 05 мар, 11:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 14
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 76
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 144
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 103
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 184
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 403
  • Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти 12 мая, 16:50 426
  • Бўлимлар