«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:25
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев «Ургут» иқтисодий зонасидаги корхоналар билан танишди

16 апр, 08:38 1 785 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев «Ургут» иқтисодий зонасидаги корхоналар билан танишди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилган мазкур иқтисодий зона мавжуд хомашё ва инфратузилмадан самарали фойдаланиб, қишлоқ жойларда саноатни ривожлантириш, иш ўринлари очишда муҳим ўрин тутмоқда.

Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 миллион долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 313 миллион долларлик 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган, уларда 4 минг 328 та киши меҳнат қилмоқда. Ушбу корхоналар томонидан газ плиталари, енгил саноат ва чарм-пойабзал товарлари, гиламлар, гигиена воситалари, электр техникаси буюмлари каби 220 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 2020 йилда 1,2 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 30 миллион долларлик экспорт қилинган.

Давлатимиз раҳбари иқтисодий зона ҳудудидаги “Kamalak Tekstil” корхонаси фаолияти билан танишди. Ургут туманининг Мерганча массивида жойлашган ушбу ширкатда гилам ва тафтинг, ковролан маҳсулотлари, синтетик ип ва сунъий чим ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонага Бельгия, Швейцария, Австрия, Франция ва Германия давлатларининг замонавий, энергия тежовчи ускуна ва жиҳозлари ўрнатилган. 328 та иш ўрни яратилган.

Ўтган йили бу ерда тайёрланган 170 миллиард сўмлик маҳсулотнинг 59 фоизи ички бозорга, 41 фоизи хорижга сотилган. Жорий йилда 7,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, бошқа туманларда ҳам шундай корхоналар ташкил этиб, иш ўринларини кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Президент “Сам электро сервис” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди. Корхона “Идеал” бренди остида йилига 260 минг дона электр духовка, 150 минг дона газ плиталари ва улар учун қўшимча буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Унга Германия, Туркия ва Хитойдан замонавий, энергия тежовчи ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган.

2020 йилда умумий қиймати 58 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, унинг 32 фоизи хорижга экспорт қилинган. Жорий йилда 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган.

Маҳсулот турларини кенгайтириш, замонавий электр техникалари ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида айни пайтда қиймати 90 миллион долларлик 29 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида яна 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, қиймати 144 миллион долларлик 21 та қўшимча лойиҳа шакллантирилган, қиймати 206 миллион долларлик 33 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари иқтисодий зона имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги ва истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шу ерда самарқандлик нуронийлар билан мулоқот бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар