«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 22:51
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги туризм марказини бориб кўрди

16 апр, 00:13 843 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги туризм марказини бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда қурилмоқда. Лойиҳага кўра, бу ерда 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари бўлади.
Айни пайтда конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи ва 8 та меҳмонхона бунёд этилмоқда. Меҳмонхоналарнинг иккитаси 22 қаватли, беш юлдузли, қолганлари тўрт юлдузли бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумки, Самарқандда меҳмонхоналар кўп бўлишига қарамай, сайёҳлар кўп келганда ўринлар етишмай қолади. Масалан, 2019 йилда шаҳардаги барча отеллар банд бўлган.
Таъкидланишича, қурилаётган марказ туристик хабга айланади. Бу ерда халқаро анжуманлар ўтказиш учун ҳам кенг шароит бўлади. Уни 2022 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентга мазкур янги сайёҳлик маркази имкониятлари, туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари марказ бошқарувини самарали ташкил этиш, туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.
Шу ерда Самарқанднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида илк бор гастрономик кўча, Самарқанд тумани «Конигил» маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатдаги биринчи туризм қишлоғи ташкил этилди. Бундай масканлар сайёҳларнинг вилоятда қолиш вақтини узайтириш билан бирга, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига даромад манбайи яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Давлат раҳбари мазкур туристик марказни шаҳар билан боғлайдиган йўл ўтказгични бориб кўрди, Уста Умар Жўрақулов ва Афросиёб кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди 22 янв, 20:53
  • Самарқандда 320 гектар майдонда туристик марказ қурилиши бошланди 18 сен, 20:16
  • Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди (фото) 31 авг, 06:34
  • Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди 29 июн, 06:35
  • Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан кечирди (фото) 11 янв, 17:27
  • Шавкат Мирзиёев «Tashkent City» қурилишини кўздан кечирди​ (фото) 21 ноя, 11:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади" 16 сен, 22:20 0
  • Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик" 16 сен, 22:05 0
  • Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди 16 сен, 21:40 21
  • Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди 16 сен, 21:15 98
  • Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди 16 сен, 20:56 151
  • ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди 16 сен, 20:44 231
  • Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди 16 сен, 20:20 127
  • Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео) 16 сен, 19:44 585
  • ЙПХ ходимларининг янги формалари намойиш этилди (фото) 16 сен, 19:26 176
  • Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эроннинг янги президенти билан учрашди 16 сен, 19:19 326
  • Мексикалик хонанда Dan Sur бошига тилла занжирларни имплантация қилдирди 16 сен, 18:53 350
  • Роналду қўйлардан қўрқиб, 7 миллион евролик кошонадан воз кечди 16 сен, 18:30 720
  • Бўлимлар