«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 22:45
ЎЗO‘Z

«Бу биз учун жуда уятли» — Давлат солиқ қўмитаси раиси (видео)

15 апр, 15:48 1 647 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу биз учун жуда уятли» — Давлат солиқ қўмитаси раиси (видео) Фото: Видеолавҳадан скриншот
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда солиқ органи ходимлари сотувчи аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уриниб, уларни ерда судрагани, ёш болани йиғлашига сабаб бўлгани акс этган видео тарқалди.

Видеода қайд этилишича, солиқ органи ходимлари 10 A 042 РA рақамли автомобилда келиб, сотувчи аёлларнинг буюмларини тортиб олишга уринган. Aёллар буюмларини беришни хоҳлашмаган, солиқ органи ходимлари улардан мажбуран олиб қўйган.

«Уйимда нон қолмади, бер нарсаларимни», дея бақиради сотувчи аёл. Солиқчи эса бу ер бозор эмаслигини айтади.
Воқеа Олмалиқ шаҳрида содир бўлгани айтилади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ўз муносабатида бу ҳолат тизим учун жуда уятли эканини таъкидлади.
«Олмалиқ шаҳрида бўлган нохуш ҳодиса жуда уятли биз учун, бизнинг шаънимизга, умуман, солиқ органлари вазифаларига тўғри келмайдиган ҳолат. Мен сизларга ўзим шахсан ваъда бераман. Ҳозир ўзим Самарқанд шаҳрида хизмат сафаридаман, лекин қайтиб боришим билан ўзим Олмалиқда ўша ҳодиса юз берган жойда бўламан. Лекин унгача кутмасдан, биз бу ҳодисада ўзини ноўрин тутган ва ноўрин хизмат вазифасини бажарган барча ходимларга нисбатан тегишли жазо чораларини кўрилади...

Солиқ органлари куч ишлатар тизим эмас. Лекин бундай аянчли ҳолатлар юз беряпти ва биз буни илдизи билан юлиб ташлашимизга тўғри келади. Кўрилган чоралар бўйича сизларга қўшимча ахборот берамиз.

Бундай ҳолатнинг юз бериши биз учун уятли ва мен ҳурматли фуқароларимиздан, умуман бутун халқимиздан кечирим сўрайман. Солиқ идораларининг ҳамма ҳодимлари ҳам бундай эмас, афсуски, унақалари ҳам йўқ деёлмаймиз
», – дея мурожаатини якунлаган Шерзод Кудбиев.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасига раис бўлади 13 мая, 14:41
  • Тан олинган солиқ қарзи суд орқали мажбурий ундирувга қаратилмайди 04 янв, 15:53
  • Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди 18 апр, 09:53
  • ДСҚ: интернетда тарқалган видеодаги шахс солиқ органлари вакили эмас (видео) 28 мар, 18:07
  • Лондонда Солиқ қўмитаси раиси номидан Facebook'да сохта аккаунт очилган 18 мар, 09:53
  • Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди 27 дек, 12:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 14
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 77
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 103
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 184
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 403
  • Бўлимлар