«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 01:21
ЎЗO‘Z

Марям Тиллаева блогер Амиран билан тўйи ҳақида: Бу кун ҳақида бутун умр орзу қилгандим

15 апр, 14:30 1 234 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марям Тиллаева блогер Амиран билан тўйи ҳақида: Бу кун ҳақида бутун умр орзу қилгандим Фото: Instagram / @mashatilly
13 апрель куни Лас-Вегасдаги меҳмонхонада Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева ва россиялик блогер Амиран Сардоровнинг тўйи бўлиб ўтди. Тор доирада ўтказилган тўйда келин-куёвнинг яқин дўстлари иштирок этган.

Амиран ва Марям ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўйдан суратларини эълон қилиб, ўз таассуротлари билан бўлишмоқда.

«Мен кеча уйландим. Бармоғимизга узук тақиб, ‘Энди сизлар эр-хотинсизлар’ дейишса, ичимизда нима ўзгариши менга доим қизиқ бўлган. Айтишим мумкинки— ҳеч нарса ўзгармас экан. Никоҳимизни Лас-Вегасда Элвис Пресли қайд этди. Ҳаммаси жуда тез бўлганидан мен ҳеч нарсани тушуна олмадим. Энди Маша (Марям) билан бу амалиётда қандай ишлашини ҳамда узоқ ва бахтли яшаш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қиламиз», — деб ёзди Амиран.

Фото: Instagram / @mashatilly
Марям Тиллаева эса бу кунни бутун умр орзу қилгани ҳақида сўзлаб берди:
«Бу кун шундай оддий ва қўққисдан келади, деб тасаввур ҳам қила олмасдим. Амиран, мен сени севаман! Кичкина қизчадек бу кун ҳақида бутун умр орзу қилганман. Ва... Элвис Пресли, дўстлар, 13-сана, Yeezy кроссовкаси ҳамда жуда кўп кўз ёшлар...».

Фото: Instagram / @mashatilly
Маълумот учун, бизнесмен Тимур Тиллаев ва Лола Каримованинг тўнғич фарзанди Марям 7 йил аввал АҚШга, ўқиш учун кўчиб кетган. У ҳозирда ўзининг шахсий кийим брендига асос солиш устида иш олиб бормоқда. Россиялик YouTube-блогер Амиран ҳам АҚШда яшайди. Улар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига бир неча марта бирга тушган сурат ва видеоларини жойлаштирган бўлса-да, муносабатлари ҳақида очиқ гапирмаган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Ҳусан уйланмоқда (видео) 01 мая, 17:36
  • Йигитали Мамажонов фарзандлари билан (видео) 25 апр, 21:26
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • Зарина Низомиддинова ўғли билан рақсга тушди (видео) 16 апр, 12:20
  • Атрофингиздаги инсонлар билан муомалангиз ёқимлими? 10 фев, 12:55
  • Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул? 19 июн, 10:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда бензин рекорд даражада қимматлашди 15 мая, 00:20 0
  • "Евро-2020"нинг расмий мадҳияси эълон қилинди (видео) 14 мая, 23:55 5
  • АҚШда эркак фикр кучи ёрдамида компьютерда матн терди 14 мая, 23:23 75
  • Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради? 14 мая, 22:55 116
  • Исроилнинг «Темир гумбаз» мудофаа тизими қандай ишлайди? 14 мая, 22:24 458
  • Чехия бош прокурори рус жосуслари билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди 14 мая, 21:56 254
  • Xiaomi бўйинга осиб юриш мумкин бўлган вентиляторни яратди 14 мая, 21:26 142
  • 10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади 14 мая, 20:56 408
  • "Олой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди? 14 мая, 20:49 539
  • Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи жорий йилнинг 1 июнига қадар тўланиши лозим 14 мая, 20:20 293
  • Стрессда яхши самара берадиган 8 маҳсулот 14 мая, 19:42 489
  • ОФК Кубоги-2021. "Насаф" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади 14 мая, 19:03 542
  • Бўлимлар