«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган «E-ON» тетиклаштирувчи ичимлиги ўрганилди. Текширувларда маҳсулот маркировкаси стандарт талабига жавоб бермади, деб хабар беради агентлик расмий канали.
Ўрганишлар жараёни шуни кўрсатдики маҳсулот қадоғида импорт қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилмаган. Бундан ташқари маҳсулот давлат тилида тамғаланмаган.