«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:28
ЎЗO‘Z

Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди

15 апр, 12:49 1 009 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди ДХХ идоралари томонидан қалбаки хорижий валюталарни мамлакатимизга олиб кириш ва муомалага чиқаришга қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

«Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 АҚШ доллари бўлган Iphone 12 русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлишади ва сотувчига келишилган пул маблағини беришади. Бироқ, сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб, пулларини қайтариб беради.

Қалбаки долларни ўтказиш бўйича ҳийлалари иш бермаган тўртовлон энди пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида тўхтатилди. Текширув давомида улардан қалбаки 10100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди
», дейилади ДХХ матбуот хизмати томонидан берилган маълумотда.

Бу каби ҳолат Наманган вилоятида ҳам қайд этилган. «Уйчи туманида яшовчи фуқаро Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шериги билан Наманган шаҳридаги акциядорлик тижорат банки ходимининг ишончига кириб, ўзларида мавжуд бўлган катта миқдордаги қалбаки АҚШ долларини унга банкдаги детектор орқали текшириб кўришини, агар қурилмадан ўтса уларни ҳақиқийсига алмаштириб беришини, эвазига ҳар 1000 АҚШ доллари учун унга 200 АҚШ долларидан беришларини айтишади.

ДХХ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки қонунбузар шахс қалбаки 7050 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириш учун банк ходимига берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги қалбаки долларлар 50 долларлик купюралардан иборат бўлиб, улар хориждан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган
», дейилади маълумотда.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноятлар ишлари доирасида қалбаки хорижий валюталарнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг республикамизга олиб кирилишига алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди 20 мар, 12:06
  • Зангиотада қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлишди 17 мар, 22:00
  • Қалбаки 20 минг АҚШ доллари мусодара қилинди (видео) 04 ноя, 16:30
  • ДХХ хорижий валюта билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди 18 сен, 11:30
  • Хоразмда қалбаки валютафурушлик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди 15 июн, 17:02
  • Қалбаки сўм ва долларлар ясаган шахс қўлга олинди 13 мар, 13:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 443
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 559
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" 05 мая, 21:03 1 035
  • Бўлимлар