«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2021, 04:38
ЎЗO‘Z

"Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди

14 апр, 22:09 3 225 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Пахтакор" ноҳақ пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқарди Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Трактор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Голларга "Трактор" сафида Ашкан Дежага ҳамда Муҳаммад Аббосзода (дубль) муаллифлик қилган бўлса, "Пахтакор"нинг 3 голи Драган Черан, Шароф Муҳитдинов ҳамда Ҳожимат Эркиновларнинг номига ёзилди.

Вакилларимиз дастлаб 2 та гол ўтказиб юборганига қарамай, ирода кўрсатиб рақибга 3 та гол билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқаларида белгиланган ноҳақ пенальти барчасига нуқта қўйди. "Трактор"нинг офсайддаги футболчиси пенальтига сабабчи бўлди. ОЧЛда ВАР тизимининг йўқлиги сабабли ҳакамлар бу вазиятга тўғри баҳо бера олишмади.Шу тариқа, "Трактор" "шерлар"нинг ғолиб бўлишига йўл қўймади. Якунда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.

"Пахтакор"нинг 2-тур доирасидаги учрашуви 20-апрель куни "Шаржа"га қарши ўтказилади.

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 1-тур

"Пахтакор" 3:3 "Трактор"
Гол:
0:1 - Дежага (пенальти) 53, 0:2 Аббосзода 56, 1:2 - Черан 69, 2:2 - Муҳитдинов 75, 2:3 - Эркинов 81, 3:3 Аббосзода (пенальти) 85.

"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев 57), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов 68), Турғунбоев ( Эркинов 57), Рашидов (Холматов 68), Черан, Дердийок.
Захира: Суюнов, Иминов, Чобанов, Темиров, Аъзамов, Азмиддинов.

"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан 79), Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий 79), Муҳаммад Аббосзода (Амин Асади 87), Милад Фахриддини.
Захира: Ҳабиб Фараббоси, Масъуд Шожаий, Абулфазл Раззоқпур, Саид Васеи, Муҳаммад Хуррам, Пейман Кешаварзи, Муҳаммад Муслимипур.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Пахтакор" Европа Чемпионлар лигасида 8 та гол урган футболчи билан шартнома имзолади 16 авг, 10:56
  • Бугун футбол. «Насаф» Қаршида Амирлик клубини қабул қилади 20 фев, 15:00
  • «Пахтакор» акцияларининг 80 фоизи инвесторга сотилади 01 сен, 08:31
  • «Бунёдкор» ўз майдонида «Пахтакор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди 29 апр, 21:01
  • «Пахтакор» «Бунёдкор»ни енгди ва биринчи ўринга қайтди 31 мая, 22:35
  • «Пахтакор» Сергеевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 12 мар, 18:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дарвозабон ҳам гол урди: Алиссонинг 90+5-дақиқадаги голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди 16 мая, 23:54 356
  • «Шабоб ал-Аҳли» 90+4-дақиқадаги гол эвазига БАА президенти Кубогини қўлга киритди 16 мая, 23:48 331
  • Ҳатто Хитой Фаластинни қўллаётганда араб давлатлари жим. Нега? 16 мая, 23:45 248
  • «Мен қандай қилиб бой бўлдим...» 16 мая, 22:55 520
  • Муроджон Аҳмадалиевга камарларини бой берган Даниэль Роман бугун қандай ғалаба қозонди? (Видео) 16 мая, 22:10 588
  • «Уфа» автогол эвазига ғалаба қозониб, РПЛда қолиш масаласини уддалади 16 мая, 21:43 505
  • «Қўлларини боғлаб, икки соат зўрлашган». Андижонда 18 ёшли келинни зўрлаганликда олти киши гумон қилинмоқда 16 мая, 21:06 1 760
  • Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда 16 мая, 20:23 474
  • Ушбу инфекциялар билан оғриган бўлсангиз, юрагингиз алоҳида парваришни талаб этади 16 мая, 19:45 689
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди 16 мая, 19:09 1 438
  • Машинада узоқ йўлга отланаётганларга асқатадиган фойдали тавсиялар 16 мая, 18:32 651
  • "Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ" 16 мая, 17:55 533
  • Бўлимлар