«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди

14 апр, 21:12 1 805 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари учрашуви бўлиб ўтди Фото: Президент матбуот хизмати
14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон шериклигининг долзарб масалалари, шу жумладан конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт ва транзит соҳаларидаги амалий ҳамкорликни, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш, маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини илгари суриш масалалари ўрин олди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари муборак Рамазон ойи бошлангани муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Кейинги йилларда олий ва юқори даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланишига, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Пандемияга қарамай, фаол алмашинувлар давом этди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб, қўшма бизнес лойиҳалари сони кўпаймоқда.

Ҳудудлар ўртасида шериклик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида Панжоб штати ҳокими раҳбарлигидаги ишбилармонлик миссиясининг Наманган вилоятига ташрифи муваффақиятли ўтди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳа амалга оширилмоқда. Таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда.

Онлайн-учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги шериклик ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди ва биринчи галдаги чоралар белгилаб олинди. Бўлажак тадбирлар режаси келишилди.

Конструктив сиёсий мулоқотни, парламентлараро ҳамда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт ва транзит соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш, товар айирбошлашни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кучайтириш учун қулай шароитларни яратиш учун қўшимча чоралар кўриш, жумладан, имтиёзли савдо тўғрисида битим ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш, қўшма ишбилармонлик форумларини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатновларни тиклаш масаласи ўрганилади.

Икки мамлакат етакчилари Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тез фурсатда ҳал этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатнинг жадал иқтисодий тикланишига қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Умуман, Ўзбекистон-Покистон саммити ҳар доимгидек очиқ, амалий ва дўстона руҳда ўтди.

Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда стандартлаштириш ва метрология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар