«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 20:08
ЎЗO‘Z

Оғиз бўшлиғи саратонидан дарак берувчи 10 симптом

14 апр, 15:39 2 122 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оғиз бўшлиғи саратонидан дарак берувчи 10 симптом Фото: «Домашний Очаг»
Асосан эркакларга хос саналгани билан аёлларнинг оғиз бўшлиғида ҳам ўсмалар пайдо бўлиши мумкин. Чекадиганларда эса ушбу касаллик келиб чиқиш хавфи янада юқори бўлади.

Оғиздаги яра-чақалар
Аксарият ҳолларда оғиздаги яра-чақалар оддий вирус ёки кичик механик шикастланиш сабаб келиб чиқади. Аммо тез-тез пайдо бўлса ва 10 кун давомида ҳам ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Оғиздан бадбўй ҳид анқиши
Оғиздан ёқимсиз ҳид келиши ҳазм тракти касалликлари, гигиенага риоя қилмаслик ва тиш ҳамда милклар билан боғлиқ муаммолар сабаб ҳам кузатилиши мумкин. Аммо хавфли ўсмалар ҳам яра келтириб чиқаради, оғизда бактериялар тўпланиб, бадбўй ҳид таралишига сабаб бўлади.

Милк ва тилдаги қизил, оқ доғлар
Бундай симптом ҳам ўсма ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Хавфли бўлган-бўлмаган тақдирда ҳам шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қулоқда оғриқ
Бошнинг бир томонига берадиган қулоқ оғриғи ҳам оғиз бўшлиғидаги муаммо билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар сўнгги ярим йил давомида қулоқ оғриғининг безовта қилиши тўхтамаётган бўлса, шифокорга зудлик билан мурожаат қилишингиз керак.

Тилда оғриқ сезилиши
Организмдаги энг сезувчан ҳисобланган тилда қандайдир муаммо кузатилиши ҳам бефарқ бўлмаслик кераклигини билдиради.

Вазн йўқотиш
Вазн йўқотиш саратонга хос дастлабки симптомлардан саналади. Бундай вазиятда у ютиниш билан боғлиқ муаммо сабаб кам ейиш билан боғлиқ бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам сабабсиз уч килодан кўпроқ вазн йўқотадиган бўлсангиз, мутахассисга учрашни кечга қолдирманг.

Оғиз бўшлиғида увишишнинг сезилиши
Баъзида ўсмалар нервларга зарар келтириши ва бунинг оқибатида тил ёки лунжларда увишишга ўхшаш ҳис кузатилиши мумкин.

Овознинг хириллаши
Тамаки чекмаган тақдирда ҳам овозда ўзгариш кузатилса, эътиборсиз бўлмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Нутқ билан боғлиқ муаммолар
Ривожланаётган ўсма тил, лаб ва нутқ учун муҳим бўлган бошқа аъзоларга ҳалақит бериши ҳисобига айрим сўзларни талаффуз қилишда муаммолар кузатилиши мумкин.

Жағ соҳасида оғриқ
Оғриқ айниқса оғизни жуфтлашга бўлган ҳаракат давомида кузатилиши мумкин. Икки ҳафта давомида ҳам ўтиб кетмаса, сизда ташвишланиш учун жиддий сабаб бор.

Томоққа нимадир тиқилгандек туйилиши
Ривожланаётган ўсимта лимфа тугунларига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, томоқда нимадир тиқилиб қолгандек ҳиснинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Агар бу муаммо бир неча ҳафта давомида ҳам ўтиб кетмаса, шифокорга боришни эсдан чиқарманг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кейин кеч бўлади: Тромб пайдо бўлаётганидан дарак берувчи 7 симптом 26 мар, 18:43
  • Хол билан адаштирманг: онкологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи теридаги ўзгаришлар 07 фев, 20:36
  • Танангизга совуқ ўтганидан дарак берувчи 4 симптом 11 янв, 19:06
  • Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар 03 окт, 16:30
  • Олимлар: бармоқларга қараб хавфли касалликни аниқлаш мумкин 21 сен, 22:40
  • Суткасига 8 соатдан кам ухлаш ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади 01 сен, 18:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 764
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 950
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 480
  • Бўлимлар