«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 20:50
ЎЗO‘Z

Ҳар куни ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?

14 апр, 09:24 845 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳар куни ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради? Ширинликлар соғлиқ учун зарарли эканлигини ҳар биримиз болаликдан биламиз. Шакарни ортиқча истеъмол қилиш нафақат жисмоний, балки бир қанча психологик касалликларга ҳам олиб келиши мумкин.

Аммо биз буларнинг барчасини фақат назарий жиҳатдан биламиз. Ҳеч қандай чекловларсиз ширинлик истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақида эшитганмисиз?

Семириб кетиш хавфи

Фото: Getty Images
Ширинликлар таркибида жуда кўп калория мавжуд. Аслида, тавсия қилинган ўртача меъёр 2000 килокалория, масалан, чизкейкдаги бу миқдор кунлик қийматнинг 41 фоизини ташкил қилади. Кунига яна бир неча марта овқатланишни ҳисобга олсак, албатта, бу меъёрдан кўпроқ калория истеъмол қиласиз. Бу эса вақт ўтиши билан вазн ортишига олиб келади.

Тиш билан боғлиқ муаммолар

Фото: Getty Images
Аслида, шакар кўпчилик ўйлаганидек кариесга сабаб бўлмайди. Лекин шакарнинг тиш юзаси билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган кислота ушбу муаммони юзага келтиради. Агар истеъмол қилаётган маҳсулотларга эътиборли бўлмасангиз, тиш касалликлари узоқ куттирмай, намоён бўлади.

Муаммоли тери

Фото: Getty Images
Олимлар томонидан сут, юқори глюкемик овқатлар ва тери муаммолари ўртасида боғлиқлик аниқланган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сут ва ширинликлар истеъмоли теридаги тошмаларга сабаб бўлади.

Шакарга қарамлик ҳисси

Фото: Getty Images
Кўп миқдорда шакар истеъмол қилиш натижасида мия ўзида кайфиятни кўтарувчи кимёвий модда — дофамин ажратади. Олимлар шакар қарамлик ҳиссини юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида бир қарорга келишмаган бўлса-да, каламушлар устида ўтказилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уларда қарамликнинг 3 аломати: ортиқча овқатланиш, семириш ва алкоголга иштиёқ пайдо бўлган.

Депрессия ва хавотир

Фото: Getty Images
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шакар танадаги яллиғланишни кучайтиради. Бу эса ўз навбатида стресс, хавотир ва ҳатто депрессия кучайишига олиб келади.

Юрак ва жигар касалликлари

Фото: Getty Images
Шакар ички органларга ҳам таъсир қилади. Ширинликни кўп истеъмол қилиш жигар муаммоси ва ҳатто юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Буни кўплаб тадқиқотлар тасдиқлайди. Шу сабабли саломатлигингиз учун ҳам шакар истеъмолини камайтириш лозим.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳар куни олма истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради? 23 дек, 00:23
  • Ҳар куни тухум истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади? 06 ноя, 21:50
  • Олимлар уйқуга тўймаслик яна қандай оқибатларга олиб келишини аниқлашди 17 сен, 22:00
  • Суткасига 8 соатдан кам ухлаш ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади 01 сен, 18:06
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул? 19 июн, 10:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 764
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 951
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 480
  • Бўлимлар