«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:03
ЎЗO‘Z

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади

13 апр, 20:15 1 870 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади Фото: «Uzcard.uz»
UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзоладилар. Шу муносабат билан тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.

UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида Меморандумга имзо чекдилар. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви бўлади.

«Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, UZCARD ва HUMO Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади», — деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Тўлов тизимларининг яқин ҳамкорлиги бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.

«UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради.

Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради
», — дея изоҳ берди UZCARD бош директори Фаррух Зияев.

Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
— карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
— нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;
— тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар бўлаётгани маълум қилинди 04 апр, 13:13
  • UzCard «SMS-хабарнома» хизмати нархини икки бараварга оширди 08 июл, 23:30
  • Фирибгарлар Uzcard платформасининг нусхасини яратгани маълум бўлди 22 янв, 23:07
  • UzCard фаолияти қайта тикланди 17 сен, 20:53
  • Пластик карталар энди беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади 30 сен, 06:49
  • Beeline абонентлари UzCard иловаси орқали алоқа хизматлари учун тўловлари амалга оширишлари мумкин 28 мар, 18:46
  • Сўнгги янгиликлар
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 0
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 765
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 951
  • Бўлимлар