«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:35
ЎЗO‘Z

Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди

13 апр, 16:44 2 856 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Маълумотларга кўра, Хўжайли туманида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар ёшлар ишсиз), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар ёшлар ишсиз), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар ёшлар ишсиз) ишсиз ёшлар «1+1» лойиҳаси билан қамраб олинган холос.

«Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар орасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам бу борадаги аҳвол қониқарсиз», — деди давлат раҳбари.

Шу боис йиғилишда «ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун»
- Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов,
- Фурқат тумани ҳокими Солиев,
- Улуғнор тумани ҳокими Махсудов,

«ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун»
- Шофиркон тумани прокурори,
- Қамаши тумани прокурори,
- Хива тумани ИИБ бошлиғи,
- Чуст тумани ИИБ бошлиғи,

«ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун»
- Хўжайли тумани солиқ идораси раҳбари,
- Ангор тумани солиқ идораси раҳбари лавозимидан озод этилиши эълон қилинган.

«Улар мазкур лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаради», — деб алоҳида таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар