«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:17
ЎЗO‘Z

Пентагонда коронавирусни аниқловчи микрочип ишлаб чиқилди

13 апр, 13:45 1 253 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пентагонда коронавирусни аниқловчи микрочип ишлаб чиқилди Пентагон мутахассислари организмда коронавирус аломатлари пайдо бўлгунча вирусни аниқловчи микрочип яратишди. Таъкидланишича, чип ёрдамида вирусни қонга тушганидан кейин 3-5 дақиқа ичида аниқлаш мумкин бўлади.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, АҚШ мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари ҳарбий агентлиги вакиллари янги микрочип ишлаб чиқилганини маълум қилишган. Чип қон таркибини кузатишга имкон беради ва организмга коронавирус тушиши билан дарҳол бу ҳақида дарак беради.

Ҳарбий инфекционист шифокор, истеъфодаги полковник Мэтт Хепберннинг тушунтиришича, қурилма матосимон гел кўринишида бўлиб, у тери остига ўрнатилгандан кейин қон таркибини доимий равишда текшириб туради. Коронавирус аниқланиши билан у бу ҳақида сигнал беради.

Сиз уни тери остига киритасиз ва у организмингиздаги кимёвий реакциялар ҳақида маълум қилади. Агар сигнал олсангиз, унда бунинг эртасигаёқ сизда коронавирус белгилари пайдо бўлиши мумкин”, деб айтган мутахассис.

Хепберннинг таъкидлашича, чип ёрдамида организмда вирус борлиги ҳақидаги ахборотни у қонга тушгандан кейин 3-5 дақиқа ичида олиш мумкин. Шу тариқа, коронавирус бир зумда аниқланади ва бу даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Пентагон чип ёрдамида одамларнинг ҳаракатланиши ҳамда улар ҳақида бошқа бир маълумот тўплаш ниятида эмас. Таъкидланишича, қурилмани ишлаб чиқиш ишлари деярли якунланиб қолган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирусни 10 сонияда аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди 04 янв, 22:44
  • Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди 01 янв, 20:20
  • Сингапурда коронавирусни бир дақиқада аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди 29 окт, 23:13
  • Apple 13 октябрь куни тақдимот ўтказади. Унда, катта эҳтимол билан, янги айфонлар кўрсатилади 07 окт, 19:00
  • 9 долларлик компьютер ишлаб чиқариш учун пул тўпланмоқда 25 мая, 12:46
  • 2016 йилдан нархи 9 долларлик компьютерлар чиқарилиши режалаштирилмоқда 12 мая, 19:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 0
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 765
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 951
  • Бўлимлар