«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 19:58
ЎЗO‘Z

Петербурглик йигит ўзи яратган «қуёшмобиль»да Хитойга қадар боришни режалаштирмоқда

13 апр, 12:45 1 067 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Петербурглик йигит ўзи яратган «қуёшмобиль»да Хитойга қадар боришни режалаштирмоқда Фото: «Temnaya FAZA»
Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Никита Поддубнов исмли блогер қиммат ёқилғи талаб этилмайдиган машинани яратишга қарор қилди. Натижада оғирлиги 150 килограммга етадиган «Фазан» — қўлбола автомобиль пайдо бўлди ва унинг ҳаракатланиши учун фақат қуёш энергияси талаб этилади, деб хабар беради Motor.

«Фазан» — 23 ёшли петербурглик йигитнинг биринчи автомобиль лойиҳаси ва ҳатто биринчи электрокари эмас. Икки йил олдин Никита дўстлари билан «Москвич»ни тўлиқ «яшил» автомобилга айлантирган эди. Бироқ машина жуда оғир бўлган ва ҳаракатланиш учун кўп энергия талаб қилган.

Поддубновнинг янги ихтиросида бу каби камчиликлар йўқ: «Фазан»нинг оғирлиги 150 килограмм, батареяларини қуёшга тўғирлаш учун уни кўтариш ва бир жойдан иккинчисига силжитиш осон. Автомобиль асосини баггининг роми ташкил этади. Муҳандис йигит унга мопед ғилдираклари ва алюминий профиллардан пайвандланган кузов каркасини кийгизган. Енгил кузов панеллари алюминийли композит листлардан қирқилган.

Фото: «Temnaya FAZA»
Ойна ва эшиклари йўқ қўлбола машина салонига пластик ўриндиқ ва велосипед рули ўрнатилган. Аввалига блогер ўз ихтиросига картинг рулини ўрнатган, бироқ у жуда кичиклик қилган — буриш қийин ва бошқаришни мураккаблаштирган.

Музқаймоқ сотадиган мобил дўконни ёдга соладиган бурчаксимон конструкцияга тўртта аккумуляторни қувватлантирадиган учта қуёш панели ўрнатилган. Уларни тўлиқ қувватлантириш учун Поддубновнинг сўзларига кўра, тўққиз соат керак бўлади. Шундан сўнг, «Фазан» соатига 30 километр тезликда олти соат ҳаракатлана олади. Қуёш чарақлаб турган ҳавода автомобиль батареяларсиз ҳам ҳаракатлана олади.

Фото: «Temnaya FAZA»
Никита Поддубнов ёзга қадар «Фазан»ини такомиллаштириб, уни тўлақонли автоуйга айлантириш ниятида. Узунлиги икки метр келадиган ухлаш жойи тайёрлаб қўйилган: оёқни юкхонага узатиб, полнинг ўзида ётиш мумкин. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар кўп, блогер ўз машинасида Россиядан Хитойга қадар боришни — 3 минг километрни босиб ўтишни режалаштирган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Hyundai биринчи «юрадиган машина» — Тигер’ни намойиш этди 11 фев, 15:21
  • Россияда яратилаётган Flyter аэромобилининг илк суратлари пайдо бўлди (фото) 27 дек, 12:40
  • АҚШда учувчисиз бошқариладиган телевизорга ўхшаш ғайриоддий машина патентланди 24 апр, 12:13
  • Энг янги жосус-самолётнинг илк сурат ва видеоси пайдо бўлди 12 окт, 21:03
  • Францияда дунёдаги биринчи қуёш батареяли автойўл очилди 23 дек, 14:48
  • Tesla бутун бошли оролни Қуёш энергиясига ўтказди 24 ноя, 18:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 0
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 0
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 0
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 124
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 423
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 205
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 400
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 188
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 333
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 849
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 429
  • Жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритган ўйинда Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди? 13 мая, 12:25 443
  • Бўлимлар