«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 15:23
ЎЗO‘Z

Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото)

12 апр, 10:53 1 217 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото) Фото: Pinterest
Шубҳасиз, ўтган асрда ҳам ҳинд кинематографияси ўзига хос ажойиб хусусиятга эга бўлган. Бугунги кунда ҳам Болливуд юлдузлари орасида ёш авлод ўз маҳоратини намоён этишда давом этмоқда. Улардан бири аллақачон машҳурлик чўққисига чиқиб улгурган ёш актриса Анушка Шарма. Актриса ҳақида бир-биридан қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка 1988 йил 1 майда Ҳиндистоннинг Аёдҳя шаҳрида дунёга келган. Актриса ҳозирда 32 ёшда.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка Шарманинг буржи – сигир.

Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса ҳинд армияси зобити Ажай Кумар Шарманинг оиласида дунёга келган. Юлдузнинг онаси уй бекаси бўлган. Шунингдек, унинг продюсерлик билан шуғулланадиган акаси ҳам бор.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка оила аъзоларининг хоҳишига кўра ҳарбий мактабни якунлаган. Ундан сўнг Бангалорда гуманитар йўналишда таълим олган. Ўқиш жараёнида Анушка модель сифатида пул ишлаб топган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Узоқ вақт мобайнида актриса киноларга таклиф қилинмаган. Унинг дебюти «Тангри яратган жуфтлик» бўлиб, фильмда актриса Шоҳрух Хон билан биргаликда ишлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, ушбу фильм унинг ҳаётидаги асосий имконият бўлиб, шундан сўнг унинг ижодий фаолияти бошланган.

Актрисанинг фильмографиясида 2008 йил «Тангри яратган жуфтлик», 2010 йил «Тўй маросими», 2011 йил «Рикки Бахлага қарши хоним», 2012 йил «Токи ҳаёт эканман», 2014 йил «ПиКей», 2016 йил «Юрак иши», 2017 йил «Гарри Сежал билан учрашганда», 2018 йил «Игна билан ип» ва бошқа бир неча фильмлар мавжуд.

Фото: «Яндекс Дзен»
2017 йилнинг қиш фаслида актриса бир неча йилдан буён учрашиб келаётган крикетчи Вират Кохли билан турмуш қурган. Жуфтликнинг никоҳ тўйи Италияда, шунингдек, Ҳиндистонда ҳам бўлиб ўтган.

Фото: «Яндекс Дзен»
2021 йил 11 январь куни жуфтликнинг Вамика исмли қизи дунёга келди.

Фото: «NTDV.com»
«Токи ҳаёт эканман» фильми учун Анушка «Энг яхши иккинчи даражали актриса» номинациясида Filmfare мукофотига сазовор бўлган.

Фото: Кинопоиск
Актриса ҳозирда бир нечта таниқли брендларнинг «элчиси» ҳисобланади. Шунингдек, юлдуз хайрия тадбирларида фаол иштирок этади ва ҳайвонларни асраш бўйича ўтказиладиган тадбирларни қўллаб-қувватлайди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Болливуд монополисти — Каран Жоҳар «синдирмоқчи» бўлган ҳинд юлдузлари 08 сен, 18:43
  • Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото) 05 июл, 15:46
  • Болливуд актёрларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото) 03 июл, 12:25
  • 90 йилларнинг машҳур ҳинд актрисалари ҳозир қандай кўринишда? (фото) 09 июн, 16:13
  • Анушка Шарма: «Эрим билан бирга бўлишга вақт тополмаяпман…» 12 окт, 10:25
  • Актриса Анушка Шарма турмушга чиқмоқда 14 дек, 15:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда 7 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди 06 мая, 14:55 1
  • Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? 06 мая, 14:32 0
  • «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди 06 мая, 14:04 0
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 258
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Бўлимлар