«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 22:24
ЎЗO‘Z

Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади

11 апр, 23:18 2 255 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади Фото: DW
Мальта ҳукумати ёз ойларида мамлакатга келиб, камида уч кун турган сайёҳларга 200 еврогача тўлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

9 апрель куни туризм вазири Клейтон Бартоло мамлакатда коронавирус билан боғлиқ кўплаб чекловларнинг 1 июнга келиб бекор қилиниши ва меҳмонхоналардан олдиндан банд қилувчи сайёҳларга бонуслар берилишини кўзда тутувчи режани тақдим этди.

Шундай қилиб, олдиндан жой банд қилган сайёҳлар беш юлдузли меҳмонхонада 200 евро, тўрт юлдузли меҳмоннхонада — 150 евро, уч юлдузли мехмонхонада — 100 евро миқдорида бонус олади. Агар сайёҳ Мальтадан уч километр шимолда жойлашган Гоцо оролидан бирор объектни турар жой сифатида танласа, бонуслар яна 10 фоизга оширилади.

«Бу тизим халқаро сайёҳликнинг тикланиб бориши билан Мальта меҳмонхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган», — деб таъкидлади туризм вазири.

Маълумотларга кўра, туризм сектори бевосита ва билвосита орол давлати иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил қилади, лекин пандемия сабабли соҳа фаолияти деярли тўхтаб қолди. 2019 йилда Мальтага 2,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 80 фоизга тушиб кетди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сейшел ороллари сайёҳлар учун очилди 26 мар, 12:33
  • Японияга келган хорижлик сайёҳларга пул берилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди 28 мая, 08:55
  • Япония сайёҳларни жалб қилиш учун уларга кунига 185 доллардан бермоқчи 28 мая, 06:00
  • Туркия май ойи охирида сайёҳлик мавсумини бошламоқчи 19 апр, 08:21
  • Саудия Арабистони сайёҳларга бағрини очмоқда 27 сен, 20:44
  • Грецияда семиз сайёҳларга эшакка миниш тақиқланди 10 окт, 13:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 14
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 76
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 144
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 103
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 184
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 403
  • Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти 12 мая, 16:50 426
  • Бўлимлар