«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:47
ЎЗO‘Z

Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди

11 апр, 22:13 1 441 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди Фото: «Demenciya.ru»
Паркинсон касаллигининг дастлабки белгилари титроқдан анча олдин бошланади, баъзида уларни касалликдан 10 ёки 20 йил олдин пайқаш мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор Вера Пшеничникова маълум қилди.

Мутахассис меҳнат қобилиятининг пасайиши, ҳид ва уйқу бузилиши бедаво нерв касаллигининг биринчи сигналлари эканлигини айтди. Сиз ҳид билиш қобилиятингизни уйда, масалан, қаҳва ёки таниш атирларни ҳидлаб текшириб кўришингиз мумкин. Ушбу аломатлар бир неча йил давом этиши мумкин. Шундан сўнг одам елкаларида оғирликни ҳис қила бошлайди. Бундай шикоят билан у неврологга мурожаат қилади ва уни остеохондроздан даволашади.

«Бу секин-аста ривожланувчи жараён бўлиб, одамлар уни сезмайди. Аслида буларнинг ҳаммаси Паркинсон касаллигининг босқичлари бўлиб, уларни даволашни бошлаган маъқул. Чунки бу беморнинг ҳаёт сифатини узайтиради», — деди шифокор.

Пшеничникованинг таъкидлашича, касаллик фақат ирсиятга боғлиқ эмас. Уни, шунингдек, ёмон экология, носоғлом овқатланиш, семизлик ва гипертония келтириб чиқариши мумкин.

Паркинсон касаллигининг биринчи босқичи бир қўлдаги титроқ ҳисобланади. Кейинчалик у иккинчи қўлда ҳам бошланади, кейин ҳаракатлар билан боғлиқ муаммолар бошланади. Учинчи босқичда беморнинг ҳаракатланиши қийинлашади ва когнитив функциялар сезиларли даражада камаяди. Тўртинчи босқичда бемор бошқа одамларнинг кўмагига эҳтиёж сезади, бешинчисида у ётоққа ёки ногиронлар аравачасига михланиб қолади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Гипертония касаллигининг уч асосий аломати ва уни енгишга ёрдам берадиган 3 тавсия 23 фев, 12:50
  • Кўп терлаш хавфли касаллик аломати эканлиги аниқланди 12 ноя, 11:03
  • Уйда даволанаётган бемор тузалганини қандай билса бўлади? 25 окт, 22:20
  • Катаракта: энг кенг тарқалган кўз касаллигининг 7 та белгиси 20 сен, 18:30
  • Мутахассис коронавирусга қачон қайта чалиниш мумкинлигини маълум қилди 19 авг, 08:53
  • Шифокор коронавируснинг яширин аломатларини санаб берди 13 июн, 14:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 560
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бўлимлар