«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 09:10
ЎЗO‘Z

Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди

11 апр, 21:41 2 708 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди Фото: «Uza.uz»
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнир якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Пандемия шароитида ўтказилган жорий йилги спорт байрамида 27 давлатдан юздан зиёд полвон ва меҳмонлар иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувнинг мутлақ вазн тоифасидаги курашда ўзбекистонлик машҳур полвон Муҳсин Ҳисомиддинов тожикистонлик Дадахон Қурбоналиевни енгиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига сазовар бўлди.

Иккинчи ўринни эгаллаган тожикистонлик Дадахон Қурбоналиевга 5 минг АҚШ доллари пул мукофоти берилди. Учинчи ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик Яхё Имомов ва тожикистонлик Неьматулло Арсланқуловларнинг ҳар бирига 3 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги соврин насиб этди.

Шунингдек, «Алпомиш» стадионида бугун эрта тонгдан эркаклар 60, 66 ва 73 килограм вазн тоифасида, аёллар +70 кило вазнда гиламга тушиб, ўз маҳоратини намойиш этди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 60 килограм вазн тоифасида тожикистонлик Муҳаммадризо Қуватов биринчи, ўзбекистонлик Абдулазиз Ҳамроев иккинчи ва ўзбекистонлик Акобир Қурбонов ҳамда қозоғистонлик Сеилхон Канатлар учинчи ўринни қўлга киритди. 66 кило вазнда гиламга тушган полвонлар ўртасида ўзбекистонлик Қобулжон Аҳмедов биринчи, қозоғистонлик Амирали Атабек иккинчи, ўзбекистонлик Рустам Бўриев ва афғонистонлик Муҳаммад Юсуф Шуаибҳлар учинчи ўринга сазовор бўлди.

73 килограмм вазн тоифасида биринчи ўрин қозоғистонлик Сабир Сафарбоевга насиб этди. Иккинчи ўринни ўзбекистонлик Умиджон Абдуллаев, иккита учинчи ўринни ўзбекистонлик Ўрол Солиқов ва тожикистонлик Илсокзода Хусайнирлар эгаллади.

Аёлларнинг +70 килограм вазндаги беллашувларида ғолиблик шоҳсупасига ўзбекистонлик Покизахон Камолиддинова кўтарилди. Қозоғистонлик Азман Амаева иккинчи ўринни олди. Ўзбекистонлик Флюра Эргашева ҳамда россиялик Гусейо Владиенолар учинчи ўрин билан кифояланди.

Халқаро турнирда биринчи ўринни олган полвонлар 3 минг, иккинчи ўрин икки минг ва иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонларнинг ҳар бири 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Термизда соврин жамғармаси 100 минг доллар бўлган кураш турнири ўтказилади 04 апр, 10:09
  • Термизда кураш бўйича мусобақа якунланди 07 окт, 06:50
  • Кураш. Шерали Жўраев "Президент соврини" учун ўтказилган I халқаро турнир ғолиби (фото) 07 сен, 12:28
  • Президент соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнир ўтказилади. Соврин жамғармаси - 100 минг доллар 30 авг, 22:50
  • 10 минг АҚШ долларлик мукофотни Шерали Жўраев қўлга киритди 23 апр, 18:12
  • Дунёнинг 50 давлатидан полвонлар Ўзбекистон Президенти соврини учун гиламга чиқди 30 мая, 00:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 0
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 0
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 561
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 057
  • Бўлимлар