«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:49
ЎЗO‘Z

Таъмига таъсир қилади: Товуқ гўштини қовуриш жараёнида йўл қўйиладиган 10 хато

10 апр, 22:00 4 198 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таъмига таъсир қилади: Товуқ гўштини қовуриш жараёнида йўл қўйиладиган 10 хато Фото: «Домашний Очаг»
Пишириш жараёнидаги арзимаган камчилик ва хатолар товуқ гўштининг мазасига ҳам таъсир қилмай қолмайди.

Бўлакларнинг катталиги
Гўшт бўлагининг усти қизариб пишган бўлса ҳам ичи яхши пишмай қолиши мумкин. Хом маҳсулотни истеъмол қилгандан кейин саломатликда бир қанча муаммолар кузатилади.

Бутунлигича қовуриш
Ҳеч қачон товуқ гўштини бутунлигича қовура кўрманг. Аввал икки, уч бўлакка бўлиб олинг. Шунда ичлари билан бир хил пишади.

Намлик
Қизиб турган ёғга солиб қовуришдан аввал товуқ усти нам бўлмаслигига эътибор қаратинг. Ҳаддан ортиқ нам гўшт унга буркалган тақдирда ҳам яхши қовурилмайди.

Товуқни талқон ёки унга икки карра бурканг
Бунда қовуриш давомида гўшт бўкиб қолгандек пишади. Бундан қочиш учун қуйидаги услубдан фойдаланинг:

- зираворлар қўшиб аралаштирилган талқон ёки унни пакетга солинг;
- бўлакларга бўлинган товуқ солинг;
- пакетни яхшилаб ёпиб, силкитинг.

Нотўғри танланган идиш
Ҳатто 100 кишига товуқ қовуришингиз керак бўлса ҳам, уни кастрюлка бошқа чуқур идишда пиширманг. Фақатгина товада қовуриш давомида кўнгилдагидек кўринишга эга бўлиш мумкин.

Нотўғри қовуриш
Қизиб турган ёғга солганда товуқни тери билан қопланган тарафини пастга қарашига эътибор беринг.

Нотўғри ҳарорат
Товуқни товага солишдан аввал ёғ яхшилаб қизиганига эътибор қаратинг. Бошида ёғнинг иссиқлик даражаси 180 даража кейинроқ эса 140-150 даража бўлиши керак.

Бирданига ҳаммасини солиб қовуриш
Бўлакларга бўлинган товуқни бирданига эмас, алоҳида-алоҳида қовурганингиз яхши. Орасида жой бўлиши иккинчи томонини айлантиришнинг осон бўлишига ёрдам беради. Қолаверса, зич терилган бўлса ёғ ҳарорати тушиб, товуқдан суюқлик ажралишади ва қовурилиш ўрнига бўкиб пишади.

Тованинг устини ёпмаслик
Қопқоғи ёпилганда ёғнинг ҳарорати бир маромда бўлади ва бу гўштнинг кўнгилдагидек пишишига ҳисса қўшади.

Дарҳол дастурхонга тортиш
Пишганидан кейин товуқ бўлакларини қоғоз сочиқ устига териб, тинишини кутинг. Бу ичидаги шарбати тенг тарқаб, усти совиши учун керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар