«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:46
ЎЗO‘Z

«Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолибларига мукофотлар топширилди

09 апр, 19:25 2 726 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ёш китобхон» танлови республика босқичи ғолибларига мукофотлар топширилди Жорий йил 9 апрел куни “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3та ёш тоифаси бўйича бир нафардан, жами 42 нафар ғолиб республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра 10-14 ёшлилар ўртасида 1-ўринга Фарғона вилоятидан Муҳаммадфозил Исмоилов муносиб топилди. Бу ёш тоифасида 2-ўрин қорақалпоғистонлик Айнура Алимжоновага, 3-ўрин хоразмлик Жавоҳир Каримовга насиб этди.

15-19 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Мафтуна Умарова қўлга киритди, кейинги ўринларда қашқадарёлик Муниса Норқобилова ҳамда Андижон вилоятидан келган Дилнавоз Ҳайитаҳматовани кўриш мумкин.

20-30 ёшли иштирокчилар орасида андижонлик Фотима Мамталиева, 2-ўринда бухоролик Шамшода Ҳамдамова, 3-ўринда сурхондарёлик Санжар Шотемировлар эълон қилинди.

Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибларга 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўмдан, 3-ўринга эса 15 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 5-9 апрел кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар