«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 20:02
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқлиги маълум қилинди

09 апр, 18:51 1 425 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси эпидемиологик вазиятга боғлиқлиги маълум қилинди Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи санаси коронавирус билан боғлиқ вазиятга бориб тақалади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов 9 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб Президентимизнинг Россияга расмий ташрифини ташкил этиш режалаштирилмоқда, бўлажак музокараларга томонлар жуда пухта тайёргарлик кўрмоқда», — деган Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 21 декабрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувида айтиб ўтилган эди. Ўзбекистон Президенти Россияда охирги марта 2020 йил 23 июнь куни амалий ташриф билан борган эди. Президент 24 июнь куни Москвада ўтказилган Ғалаба парадида ҳам иштирок этганди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин 2021 йил 4 февраль куни Олмаотада ўтказилган учрашувда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи билан Россияга келишига тайёргарлик кўрилаётгани, имзолаш учун бир қатор ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилиши, мазмунга бой дастур тайёрланишини айтганди.

Россия ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Москвага навбатдаги ташрифи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев февраль ойида Россияга боради 26 дек, 18:10
  • Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан боради 04 мая, 18:12
  • Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди 27 сен, 15:50
  • Сергей Лавров Абдулазиз Комилов билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилади 23 фев, 09:27
  • Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи қачон бўлиши ҳақида хабар берилди 15 фев, 12:08
  • Шавкат Мирзиёевнинг илк расмий ташрифи қайси давлатга бўлади? 07 дек, 10:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 764
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 950
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 480
  • Бўлимлар