«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 14:40
ЎЗO‘Z

«Кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз» — Шуҳрат Ризаев

08 апр, 21:43 1 035 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз» — Шуҳрат Ризаев Шу йилнинг 7 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кино санъати ва саноати тараққиётига хизмат қилувчи бир йўла иккита муҳим ҳужжат — «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Хўш, мазкур тарихий ҳужжатлар миллий кино санъатимиз ривожига қандай ўзгариш ва янгиликларни олиб киради?

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев шулар ҳақида интервью берди.

— Одатда катта-катта ҳодисаларнинг моҳиятини, аҳамиятини, кўламини бирданига ҳис қилиб, уни идрок этиш осон кечмайди. Куни кеча давлатимиз раҳбари имзолаган — кино санъати ва саноати истиқболидаги эзгу мақсадларни белгилаб берган ҳужжатлар ана шундай жиддий бир ҳодиса сифатида ҳаммамизни ниҳоятда мамнун қилди. Чунки Фармон ва қарор билан жуда катта вазифалар қўйиляпти, улкан марралар ва мақсадлар белгиланяпти.

Бугун биз хоҳлаймизми-йўқми жаҳон тараққиётининг ғилдираги ниҳоятда шитобланиб кетяпти. Мана шу жараёнда бизнинг тараққиётимизга тўсиқ бўладиган муаммолардан холос бўлиб, янги замон талаби асосидаги ислоҳотларни амалга оширишимиз керак эди. Президентимизнинг соҳага оид қабул қилинган ҳужжатлари мана шу йўлда бизга муҳим дастуриламал бўлади.

Кинемотография соҳасини ривожлантиришда биз учун энг муҳим омиллардан бўлган кинотеатрлар тизими мутлақо издан чиқиб кетганини ҳаммамиз яхши биламиз. Бугун ўша тизим ишламас экан, кино соҳасини ривожлантириш бўйича давлат томонидан қилинадиган ёрдам ва бошқалар айнан кинони ривожлантиришга хизмат қилмайди, деган масала қўйиляпти. Шундан келиб чиқиб, кинотеатрлар тармоғига алоҳида аҳамият қаратиляпти. Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қароридан кейин кинотеатрлар тармоғи бутунлай бир бошқа ўзанга тушиб, самарали ҳаракатлар бошланади.

Афсуски, йиллар давомида мавжуд кинотеатрлардан унумли фойдаланмадик, уни таназзулга келтириб қўйган эдик. Ўз вақтида қабул қилинган ҳужжатлар ушбу катта йўналишни изга солиш ва тамомила ўзгартириш йўлидаги катта қадамдир. Соҳада бўлаётган ўзгаришлар, янги тартиблар талаб даражасида ишлашимиз учун имконият ҳам яратади.

Қолаверса, Президент қарори билан Кинематография агентлиги ҳузурида Ўзбекистон кинематография академияси олий таълим муассасаси ташкил этиладиган бўлди. Бу эса келгусида соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашда айни муддао. Агар белгиланган вазифалар ижросини ҳамжиҳатликда амалга оширсак, ўйлайманки, яқин келажакда миллий киномиз янги нафаслар билан, янги кадрлар — режиссёр ва операторлар, ссенаристлар билан бойийди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади 05 дек, 19:47
  • Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи 09 окт, 23:36
  • Кинобозор, дунё кино экранлари сари йўл...ми? 19 мая, 15:54
  • Ўзбекистонда «Олтин ҳумо» миллий киномукофоти таъсис этилди 22 янв, 15:33
  • Тарбияга ижобий таъсир ўтказадиган фильмлар яратадиган Ўзбекистон Ёш киноижодкорлар кенгаши иш бошлади 11 ноя, 20:15
  • «Ўзбеккино”га янги бош директор тайинланди 21 авг, 10:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди 06 мая, 14:04 0
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 257
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Клиник ординатура квоталари икки баравар оширилади 06 мая, 09:33 354
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 630
  • Бўлимлар