«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 14:34
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors Malibu нархини 45 млн сўмга оширди

08 апр, 11:01 1 412 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors Malibu нархини 45 млн сўмга оширди Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси хориждан импорт қилинадиган Malibu 2 LTZ автомобили нархини 324,4 млн сўмдан 369 млн сўмга кўтарди.

Компания буни ушбу автомобиль нархи бир неча йилдан буён ўзгармай келгани, бу вақтда сўм қадрсизланиб, пандемия даврида логистика харажатлари ортгани билан изоҳлади.

«Иккинчи авлод Chevrolet Malibu автомобиллари Ўзбекистон бозорида 2017 йил апрель ойидан пайдо бўлди. Ҳар бир янги Chevrolet Malibu русумининг нархи автомобиль модификациясидан келиб чиқиб тасдиқланган ва шу вақтга қадар бирор марта нархи ошмаган.

Икки литр хажмдаги турбомоторли Chevrolet Malibu LTZ Premier Facelift автомобилининг сўнгги Premium версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилди. Ушбу автомобилнинг нархи 2021 йил март ойигача ўзгармади.

Доллар курсининг ўсиши (30 фоиздан кўпроққа), Корея Республикаси вони курсининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10-15 фоиз), пандемия ва бошқа омиллар натижасида логистика нархининг дунё миқёсида ўсиши ушбу автомобиль русуми нархининг янгиланишига асосий сабабларидан бўлди
», – дейилади UzAuto Motors ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet Equinox ва Tracker автомобиллари сотувга чиқди.

Январь ойида «Ўзавтосаноат» янги авлоддаги Tracker'нинг LT модификацияси нархи 222 млн сўм бўлишини маълум қилганди, аммо якунда бу модель айтилганидан 10 миллион қиммат – 232 млн сўмдан сотувга чиқарилди.

Ўтган ой «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси Spark ва Nexia автомобилларини зарарига ишлаб чиқариши, уларнинг зарини компания қиммат моделларини сотиш орқали қоплашини айтганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors айрим автомобиллар нархини оширгани маълум бўлди 07 апр, 20:18
  • «UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди 27 дек, 10:16
  • UzAuto Motors LTZ комплектацияли янги Chevrolet Malibu учун буюртмалар қабул қилишни бошлади 24 окт, 18:51
  • UzAuto Motors янгиланган Malibu'ни сотувга чиқарди 16 авг, 10:03
  • «Lacetti», «Malibu» ва «Tracker» 2 фоизли лизингга таклиф этилмоқда 03 авг, 16:54
  • Chevrolet компанияси янги Malibu’нинг тизер суратини намойиш этди 05 мар, 17:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди 06 мая, 14:04 0
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 257
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Клиник ординатура квоталари икки баравар оширилади 06 мая, 09:33 354
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 630
  • Бўлимлар