«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 20:41
ЎЗO‘Z

Тишлар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ичимлик

06 апр, 16:02 1 217 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тишлар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ичимлик Фото: Marie Claire
Тишлар саломатлигига фақатгина шоколад ва карамеллар орқалигина зарар етказиш мумкин, деганлар қаттиқ адашади. Соғлом ва чиройли табассумнинг асосий душманлари орасида деярли ҳар куни ичиладиган ичимликлар ҳам мавжуд.

Тишларнинг соғломлиги тўғридан-тўғри истеъмол қилинаётган таомлар билан боғлиқ. Шунинг учун рациондаги барча озиқ-овқат ҳамда ичимликларга эътибор бериш жуда муҳимдир.

Қадоқланган шарбат, чой ва газли ичимликлар
Болаликданоқ ширинликлар тишга зарар етказиши ҳақида кўп гапирилади. Бу ерда гап шакарда эмас, балки оғиз бўшлиғида кариоген бактериялар ҳақида. Шакар қанчалар кўп истеъмол қилинса, бактериялар учун шунча яхши ва натижада тишда чириш ҳолати пайдо бўлади.

Афсуски, шакар деярли барча қадоқланган шарбат, мевали, газли ичимлик ва чойларда мавжуд. 0,33 литрлик газли ичимликда тахминан 9 ош қошиқ шакар мавжуд. Энди кун давомида литрлаб ичилган шарбатлар туфайли танага қанча миқдорда шакар тушишини тасаввур қилиш мумкин. Энг қизиғи шундаки, шакарли ва газланган ичимликлар зарарли бўлиши билан бирга, чанқоқни ҳам қондирмайди.

Парҳез ичимликлари
Дўконларда «0 ккал» ва «шакарсиз» ёзуви акс этган ичимликларни кўриш мумкин. Лекин таркибида таъм берувчи ва спирт бўлган ичимликлар улардан афзал эмас. Шунингдек, таркибида стевия, эритритол, сорбитол, кислоталар бўлса, демак бу оғиз бўшлиғи ҳамда тишлар учун қайғурмайдиганлар учун мўлжалланган. Қўшимча таъм берувчи моддалар тишларга ёпишади ва бактериялар учун озиқ овқат ҳосил қилади. Бундан ташқари, кислоталар эмални емириши мумкин. Натижада тишлар нафақат эстетик томондан азият чекади, балки иссиқ ва совуқ овқатларга нисбатан сезгир бўлиб қолади.

Янги тайёрланган шарбатлар
Янги сиқилган шарбатларни тез-тез қабул қилиш эмал эрозиясини келтириб чиқариши мумкин. Чунки уларнинг таркибида кислота миқдори юқори. Агар тишлар ушбу касалликка дучор бўлса, кариес тезроқ ривожланади. Таркибида шакар ва кислота мавжуд бўлган ичимликлар туфайли тишларга икки баробар зарба бериш мумкин. Ушбу ичимликлар бирданига барча тишларга таъсир қилади. Тишларнинг ёрилиши ва эмал рангининг ўзгаришига олиб келади. Ушбу ҳолатда вақтида стоматолог кўригидан ўтмаслик, кейинчалик тишлардан бутунлай айрилишга олиб келади.

Қаҳва
Қаҳвани узоқ муддат ва кўп миқдорда истеъмол қилиш тишларга жигарранг тус беради. Шунингдек, қаҳва баъзи витамин ва минералларни, масалан, кальций, магний, натрийнинг сингишига халақит беради. Бу эса суякларнинг мустаҳкамлигини йўқотади, тишлар мўрт бўлиб, ўз рангини ўзгартиради. Бунга йўл қўймаслик учун танадаги кальций захирасини тўлдириш керак.

Аммо қаҳванинг ижобий томонлари ҳам мавжуд. Унга кўра, оғиз бўшлиғидаги яраларни даволашда қаҳва таркибидаги антиоксидантлар яқиндан ёрдам беради. Бундан ташқари, уларда тиш эмалини йўқотадиган кислота мавжуд эмас.

Спиртли ичимликлар
Ҳар қандай спиртли ичимликлар организмнинг сувсизланишига олиб келади. Бу эса кам миқдорда сўлак ажралиши деганидир. Ушбу компонентнинг етишмаслиги милк ва тиш касаллигига олиб келиши мумкин. Спиртли ичимликлар эмални йўқ қилади ва тиш рангига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу билан бирга, бир стакан шаробдан кейин тишларни дарҳол тозалаш тавсия этилмайди. Бу билан эмални шикастлаш ва шароб рангини тишнинг чуқур қатламига кириб боришига йўл очиш мумкин. Буни камида бир соатдан кейин амалга ошириш керак.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ошқозон ости безига зарар етказадиган ичимликлар маълум қилинди 26 мар, 13:03
  • Тишлар саломатлиги учун зарарли ва фойдали маҳсулотлар 25 фев, 18:18
  • Соғлик учун зарарли маҳсулот ва таомлар 07 июн, 21:35
  • Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди 11 ноя, 10:10
  • Олимлар хулосаси: шакар жиддий хасталикларга сабаб бўлади 26 июл, 08:58
  • Газли ичимликлар саломатлик учун хавфли 10 мая, 23:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 764
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 951
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 480
  • Бўлимлар