«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 15:27
ЎЗO‘Z

Автокредит бозорида пасайиш кузатилмоқда

05 апр, 15:33 2 917 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автокредит бозорида пасайиш кузатилмоқда Ўзавтомоторс автомобиллари учун контрактация қайтадан очилгандан кейин ўтган даврда кузатувлар шуни қайд этмоқдаки, тижорат банкларида автокредит маҳсулотларига буюртмалар тобора камайиб, сусайиб бормоқда, — деб ёзади bankiroff канали.

Изоҳланишича, автокредитга талабнинг пасайиб бораётгани мавсумий омиллар ёки фоизлар билан боғлиқ эмас. Масалан, март ва январь ойида автокредитлар бўйича ўртача тортилган ставкалар ва таклифлар деярли ўзгаришсиз қолган (февраль ойи контрактация деярли ёпиқ бўлган). Лекин январга нисбатан март ойида автокредитларга буюртмалар сезиларли даражада камайган.

Қайд этилишича, талаб камайишининг сабаби шартномаларда автомашиналарни етказиб бериш билан боғлиқ муддатларга таалуқли. Хабарингиз бор, март ойидан бошлаб, Ўзавтомоторс автомашиналари учун 3, 6 ва ҳатто 9 ойгача муддатларда етказиб бериш шартларида шартномалар тузилмоқда.

«Потенциал қарздорлар шунча муддат давомида, автомашинани қўлга киритмай туриб, автокредитлар бўйича тўловларни амалга оширишни ўзлари учун маъқул деб билмаётгани тушунарли албатта.

Тижорат банклари бундай вазиятда қандай чораларни кўришни бошлайди, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Узунроқ пулларга эга камсонли банклар балки автомашина етказиб бериш муддатига мутаносиб равишда имтиёзли давр белгилаш чораларига ўтишлари ҳам мумкин. Кўпчилик банклар эса даромадли операциялардан воз кечмаслик учун иккиламчи бозордан автомашиналар харид қилиш учун автокредитларни йўлга қўйишлари ёки бундай маҳсулотлар таклифини фаоллаштиришларини кутиш мумкин бўлади.

Иккиламчи бозордан автокредитларнинг фаоллашуви Ўзавтомоторснинг Ўзбекистондаги ягона рақобатчиси бўлган эски автомашиналар нархларини ошишига ва албатта монополиятнинг сотувлари ҳажми камайиб боришига туртки бўлиши табиий
», — дея хулоса ясайди мутахассис.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30
  • Май ойида қайси банклар автокредит тақдим этаётгани маълум қилинди 11 мая, 21:21
  • Марказий банк раҳбари: «Автокредитларни илгари сураётган банклар хатарни сезмаяпти» 06 мар, 15:07
  • Ўзбекистон банклари тақдим этаётган автокредитлар (рўйхат) 06 янв, 10:26
  • «Алоқабанк» автокредит олиш бўйича янги имтиёзларни эълон қилди 19 авг, 19:13
  • Ўзбекистонда қайси банклар янги автомобил олиш учун автокредит бермоқда? 26 июл, 17:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда 7 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди 06 мая, 14:55 1
  • Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? 06 мая, 14:32 0
  • «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди 06 мая, 14:04 0
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 258
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Бўлимлар