«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:08
ЎЗO‘Z

Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди

01 апр, 07:30 1 639 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Жанубий Кореянинг Samsung гиганти февраль ойидаги смартфонлар савдоси бўйича яна етакчилик позициясини қайтариб олди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Strategy Analytics ҳисоботига кўра, компания 2020 йилнинг тўртинчи чорагида iPhone 12 сериялари бўйича биринчи ўринни эгаллаган Apple’ни ортда қолдирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Samsung компанияси 2021 йилнинг февралида 24 миллион дона смартфон сотган бўлиб, бу бозордаги улушининг 23,1 фоизини ташкил этади. Apple эса 23 миллион дона қурилма сотган — бозордаги улуши 22,2 фоиз.

Ўтган ойда Xiaomi смартфонлар савдоси бўйича учинчи ўринни эгаллаган — бозордаги улуши 11,5 фоизни ташкил этган. Унинг ортидан Vivo ва Oppo компаниялари мос равишда 10,6 фоиз ва 8,5 фоиз кўрсаткичлар билан ўрин олган.

Январь ойида Samsung жаҳон бозорида 15,6 фоиз улушга эга эди, Apple’да эса 25,4 фоиз бўлганди. Таққослаш учун, Samsung смартфонлар етказиб бериш бўйича ўтган йилга нисбатан 26 фоиз, 2019 йилнинг февралига қараганда эса 12 фоизга кўпроқ натижани қайд этган.

Жанубий Корея гиганти январь ойида Galaxy S21 линейкаси доирасида Galaxy S сериясидаги флагман смартфонларини тақдим этган. Бу компанияга бозордаги улушини оширишга ёрдам берган. Шунингдек, АҚШ санкциялари таъсирида Huawei’нинг улушини қисқариши ҳам натижаларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Xiaomi тақиладиган қурилмалар савдоси бўйича Apple’ни ортда қолдирди 05 дек, 14:00
  • "Vivo" Хитой смартфон бозорида савдолар ҳажми бўйича биринчи ўринга чиқиб олди 24 ноя, 20:48
  • Samsung АҚШ бозорида Apple’дан ўтиб кетди 05 мая, 21:58
  • Apple смартфонлар бозорида яна Samsung’дан ортда қолди 20 апр, 11:55
  • Apple компанияси Samsung дан бозорнинг 3 фоизини тортиб олди 26 июл, 10:19
  • Apple смартфон сотиш борасида Samsung’ни ортда қолдирди 04 мар, 00:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 0
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 765
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 951
  • Бўлимлар