«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 20:29
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун шахсий сайтини ишга туширди

31 мар, 11:00 981 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун шахсий сайтини ишга туширди Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш мақсадида ўзининг «45office.com» шахсий сайтини ишга туширди, деб ёзмоқда Meduza.

«Дональд Трампнинг офиси Трамп маъмуриятининг буюк қадриятини сақлаб қолишга интилмоқда, шу билан бирга, America First (Америка биринчи навбатда) дастурини илгари сурмоқда», — дейилган сайт тавсифида.

Сайтда ҳозирча учта саҳифа мавжуд. Улардан бири Дональд ва Мелания Трампларнинг таржимаи ҳолига, уларнинг АҚШнинг 45-президенти ва биринчи хоними сифатида эришган ютуқларига бағишланган.

Сайтнинг асосий саҳифаси америкаликларга Трамп билан «ўз фикрларини ўртоқлашиш»ни таклиф қилади. Бунинг учун шахсий алоқа маълумотлари билан анкетани тўлдириш лозим. Шунингдек, собиқ президент оиласига бирор оммавий тадбирга таклифнома юбориш ёки маълум вазиятларда улардан табрик йўллашини сўраш учун алоҳида имконият мавжуд. Учинчи саҳифа ОАВдан келадиган сўровномаларга мўлжалланган.

Сайтда тарафдорлар билан очиқ-ойдин ёзишмалар олиб бориш имконияти мавжуд эмас.

Дональд Трампни қўллаб-қувватловчилар томонидан ташкил этилган «Американи қутқариш марши» номли норозилик намойиши иштирокчилари 2021 йил 6 январь куни пойтахт Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб кирган эди.

Натижада январь ойининг бошида Facebook ва Instagram Дональд Трампнинг аккаунтини президентлик муддати тугагунча блоклади. Twitter эса Трампнинг шахсий аккаунтини «кейинчалик зўравонликка даъват этишнинг юқори хавфига боғлиқлиги сабаб» бутунлай блоклади.

Кейинроқ Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер Fox News телеканали эфирида АҚШнинг собиқ президенти икки-уч ой ичида «ўз платформаси билан» ижтимоий тармоқларга қайтишини айтди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини яратишга қарор қилди 22 мар, 18:08
  • «Коронавирусга сизни бошқаришига имкон берманг» – Трамп касалхонадан чиқди 06 окт, 10:40
  • «Бу сафар янада ишончлироқ»: Трамп ўз ғалабасини башорат қилди 08 сен, 12:55
  • Трамп: «Россия билан тил топишсам яхшими ёки ёмон? Ўйлашимча, яхши» 04 сен, 23:55
  • Дональд Трамп АҚШ чегара назоратини кучайтириш ҳақида топшириқ берди 01 ноя, 16:29
  • Трамп Қатар амири билан суҳбатда инқирозни бартараф этишга ёрдам бериш таклифи билан чиқди 08 июн, 08:29
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 270
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 398
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 174
  • Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди 02 авг, 15:45 402
  • Биз кутган Токио ва кутилмаган натижаларга бой бўлган бокс мусобақалари тахлили 02 авг, 15:15 594
  • Бўлимлар