«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 19:36
ЎЗO‘Z

Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди

28 мар, 16:06 1 426 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди Фото: IXBT
Ўтган ҳафта Samsung Electronics компанияси Samsung А52 ва А52 5G смартфонларини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди. Бешинча авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи қурилмалар 26 мартдан сотувга чиқди, деб ёзади IXBT.

Хитойда смартфонларнинг тезкор хотираси 8 Гб, ички хотираси эса 128 Гб бўлган версияси 460 доллардан таклиф этилмоқда, 8/256 Гб бўлган версия нархи 520 долларни ташкил этяпти. Дастлабки харидорларга тўлиқ симсиз бўлган Galaxy Buds наушниклари совға тариқасида берилади.

6,5 дюймли Super AMOLED дисплей 120 герцли янгиланиш частотасига эга. Юқори ёрқинлик режимида ушбу панель 800 кд/квадрат метрга етиши мумкин. Дисплей Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган, смартфон корпусининг ўзи IP67 стандарти бўйича ҳимояга эга. Аккумулятор сиғими — 4500 мА/соат.

Смартфоннинг асосий камераси 64 мегапикселли ва F/1,8 диафрагма объективли датчик билан жиҳозланган. У тасвирни оптик барқарорлаштириш (OIS) ва Tetra-binning технологиясига эга. Гап ўлчами 0,8 микрометр бўлган тўртта қўшни пикселлар биттага жамланиши ҳақида кетмоқда. Одатдаги ҳолатда камера 16 мегапиксель тиниқликдаги суратларни олади, бироқ 64 мегапикселли суратларни ҳам олиши мумкин.

Фото: IXBT
Тунги режим 12 та кадр олади ва уни битта ёрқин тасвир сифатида бирлаштиради, шу билан бирга, оптик барқарорлаштиргич ишлайди. Асосий камера сониясига 4К сифатли 30 та кадрни ёзиб олишга қодир. Шунингдек, 12 мегапикселли ўта кенг бурчакли, 5 мегапикселли макро ва чуқурликни ўлчашга мўлжалланган камералар мавжуд.

Samsung А52 5G модели Snapdragon 750G процессорида ишлайди, Android 11 базасида бошқарилади. 32 мегапикселли селфи-камерада қурилмани блокдан чиқаришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, экран остида бармоқ изи сканери ҳам бор. Телефон нуашниклар учун 3,5 миллиметрли разъём ва Dolby Atmos функцияли стереодинамикларга ҳам эга бўлган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Малика” савдо дўконларидаги Samsung смартфонларининг сўмдаги нархлари (19 август 2017 й) 19 авг, 11:53
  • «Малика» савдо марказида Samsung смартфонларининг нархлари (2017 йил 10 апрель) 11 апр, 12:09
  • Samsung смартфонларининг «Малика» савдо марказидаги нархлари эълон қилинди 20 фев, 15:19
  • Тошкентда Samsung Galaxy E5 1,1 млн сўмдан сотувга чиқди 09 мар, 21:35
  • Samsung Galaxy Tab S2 ҳақида илк тафсилотлар маълум бўлди 26 фев, 13:29
  • Samsung Galaxy S6 симсиз қувват олишнинг бир нечта стандартларига эга бўлади 19 фев, 22:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 0
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 0
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 0
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 124
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 423
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 205
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 400
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 188
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 333
  • Хоразмда 10-синф ўқувчиси даҳшатли ЙТҲга сабабчи бўлди 13 мая, 13:36 849
  • Нега Ўзбекистонда сўм учун алоҳида, валюта учун алоҳида карта очилади? 13 мая, 12:50 429
  • Жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритган ўйинда Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди? 13 мая, 12:25 443
  • Бўлимлар