«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:53
ЎЗO‘Z

Хонанда Билли Айлишнинг янги имижи акс этган сурати Instagram’да рекорд даражада лайк тўплади

24 мар, 20:33 2 675 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Билли Айлишнинг янги имижи акс этган сурати Instagram’да рекорд даражада лайк тўплади Фото: Esquire
Сочлари сариқ рангга бўялган америкалик қўшиқчи Билли Айлишнинг сурати Instagram’да пайдо бўлиши билан 6 дақиқа ичида рекорд даражада миллион лайк йиғди. У ижтимоий тармоқдаги энг машҳур тўртта постга кирди, деб ёзади Esquire.

«Мени чимчилаб қўйинг», — деб изоҳ ёзган Айлиш янги соч турмагида тушган суратга. Кейинроқ «сариқ соч» ва «хайр, яшил» дея изоҳ қолдирган. Соч турмаги ҳақида жойлаштирилган янги пост 19,4 миллион лайк тўплаган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Хонанда 2019 йил июль ойида сочининг илдизи яшил рангга бўялган биринчи сурати билан бўлишган эди.

Instagram’даги энг машҳур 5 та пост:

2020 йилнинг декабрь ойида Айлиш ўз мухлисларидан «сочининг устидан кулишни бас қилишини» илтимос қилган. Шунингдек, «Бир оз хиралашган дунё» ҳужжатли фильми тақдимотидан кейин сочини ўзгартиришга ваъда берган.

«Ҳужжатли фильм намойишидан кейин сочимнинг рангини бўяйман. Бу бир даврнинг якуни бўлади. Аммо янгисини бераман», — деган эди хонанда. Маълум бўлишича, хонанда 6 ҳафта мобайнида сочининг рангини ўзгартирган. 2021 йил 14 март куни бўлиб ўтган 63-«Грэмми» тақдирлаш маросимида махсус парик кийган.

Эслатиб ўтамиз, «Йил таронаси» номинациясида Билли Айлиш «Everything I Wanted» таронаси билан ғолиб бўлди. Шунингдек, ижрочининг Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлишнинг вақти эмас» фильми учун куйлаган «No Time to Die» ижроси «Энг яхши саундтрек» номинациясида мукофотга лойиқ деб топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 19
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 340
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 104
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар