«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 15:00
ЎЗO‘Z

ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади

19 мар, 15:18 1 401 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий МЧЖ раҳбарини тош майдалаш цехи фаолиятини амалга оширишда “Сирдарё” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудига тош-шағал тўкиб, қишлоқ ҳўжалиги экин майдонларига зарар етказганлиги учун 232 млн сўм жарима далолатномаси расмийлаштириш билан қўрқитади ва жарима солмаслик эвазига ундан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур мансабдор шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор шахс маҳаллий МЧЖлардан бири томонидан 2020 йил учун 230 млн сўм ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғини ушбу жамият ҳисоб рақамига қайтариб бериш эвазига, унинг ҳисобчисидан 1000 АҚШ доллари ва 900 минг сўм олган вақтида ушланди.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаларидан бирининг раиси маҳаллий фуқаронинг ишончига кириш орқали, унга уюшма ҳудудидан ғаллачиликка ихтисослашган 3 гектар сувли ҳамда 20 гектар лалми ер майдонларини бир мавсум мобайнида деҳқончилик билан шуғулланиши учун бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10,8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 23.500 АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи шахс муқаддам ўзи раҳбарлик қилган фермер хўжалигининг ҳозирда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг долларини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди 11 мар, 09:58
  • Сирдарёда давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи жиноят устида ушланди 10 мар, 18:30
  • ДХХ ходимлари фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйишди 23 фев, 17:30
  • ДХХ давлат ва хокимият идораларида кузатилган қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди 08 фев, 11:48
  • ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди 27 янв, 13:00
  • ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди 10 ноя, 12:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан 04 дек, 14:55 0
  • Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган 04 дек, 14:33 2
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 3
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 53
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 99
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 146
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 168
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 197
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 224
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 189
  • Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди 04 дек, 10:15 355
  • Россияда шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади 04 дек, 10:11 270
  • Бўлимлар