«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 14:51
ЎЗO‘Z

Йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатилишида ҳисобга олиш керак бўлган жиҳатлар саналди

18 мар, 20:30 1 377 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатилишида ҳисобга олиш керак бўлган жиҳатлар саналди 2021 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этиш кўзда тутилган бўлиб, шу мақсадда Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

«Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган ушбу чораларга нисбатан жамоатчилик томонидан турли нуқтайи назарлар билдирилмоқда. Бунда фуқароларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ томонидан мазкур чоралар сўзсиз йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, энг муҳими, бюджет ҳаражатларининг оптималлашиши ва ижобий ҳайдовчилик маданияти шаклланишига сабаб бўлишини таъкидласалар, иккинчи гуруҳ томонидан айрим ҳолларда зарур йўл инфратузилмасининг мавжуд эмаслиги боис ёки зарурат юзасидан қоидабузарликларга йўл қўйилиши ва бунинг учун жаримага тортиш адолатсизлик эканлигини билдиришмоқда.

Айтиш жоизки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда хусусий секторнинг жалб этилиши орқали солиқ тўловчилар ҳисобидан кузатув воситаларини харид қилиш, ўрнатиш ва сақлаш харажатлари қисқартирилиб, бу борадаги давлат хизматчиларининг сони ва фаолиятини оптималлаштириш имконини беради.

Шунингдек, қоидабузарликларнинг автоматик равишда қайд этилиши турли коррупциявий ҳолатларга барҳам берган ҳолда уларнинг сони кескин қисқаришига олиб келади. Энг муҳими, жамиятда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда самарали тизим шаклланади. Шу ўринда 2020 йил давомида республикада 6982та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани, оқибатда 1962 нафар инсон вафот этганлигини қайд этиш лозим.

Шу билан биргаликда, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили бу борада асосли эътирозлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, йўл инфратузилмасининг талаб даражасида эмаслиги ҳайдовчилар томонидан ноихтиёрий равишда қоидабузарликларга йўл қўйилишига сабаб бўлмоқда, шунингдек, аҳоли гавжум нуқталар, бозорлар ва савдо комплекслари атрофида автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги ёки етарли эмаслиги ҳамда мавжуд пуллик автотураргоҳларга белгиланган нархлар юқорилиги тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишига олиб келмоқда
», дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарида.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари таҳлили ҳамда жамоатчилик фикрига таянган ҳолда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш ва зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати кўзда тутилган янги тартиб фақатгина йўл ҳаракати стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берувчи нуқталарда жорий қилиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, мазкур тартибни жорий қилиш борасида кенг жамоатчиликка тушунтириш бериш ва фаол мулоқот олиб бориш ҳам фойдадан холи эмас», дейилади хабарда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors харидоргир автомобиллар учун шартнома беришни 3 мартдан қайта тиклайди 02 мар, 18:05
  • Россияда Иккинчи жаҳон урушига оид немис йўлтанламас-амфибияси 160 минг долларга сотилмоқда (фото) 10 фев, 17:54
  • Автомобиль ёниб кетишининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар 03 янв, 21:50
  • Apple 2021 йилда ўзининг биринчи автомобилини тақдим этади 24 дек, 23:24
  • «Волга»ни «оёғи осмон»да ҳолда қандай қилиб ҳайдаш мумкин? (видео) 24 дек, 18:50
  • Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео) 11 мар, 18:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари топ-10 лигидан жой олди 06 мая, 14:04 0
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 257
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Клиник ординатура квоталари икки баравар оширилади 06 мая, 09:33 354
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 630
  • Бўлимлар