«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:35
ЎЗO‘Z

«100 та фойдали илова ишлаб чиқмоқчиман»

18 мар, 12:12 894 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«100 та фойдали илова ишлаб чиқмоқчиман» Самарқандлик Сардор Талъатов айни пайтда Тошкент шаҳридаги Амити университети талабаси. Дастурлаш билан жиддий шуғулланади, мақсадлари эса янада жиддий. «Xabar.uz» «Among youth» лойиҳаси доирасида Сардор билан интервью ташкил қилди.

Бошида ҳамма қатори ўйинларга қизиққанман
8-9 ёшларимда отам ноутбук олиб берган. Кўпгина тенгдошларим қатори компьютер ўйинларига жуда қизиқардим. Бироқ, ноутбугимда биттаям ўйин эди... Шу сабабли асосан Word, Excel ва Power Point дастурларини эрмак қилиб ўтириб, уларнинг қандай имкониятлари бўлса, барчасини синаб кўришга улгургандим. Болаликдан компьютердан эмин-эркин фойдаланишни ўргандим, қариндошлар, таниш-билишларнинг ҳужжат ишларини қилиб бера бошладим.

Адашмасам, ёзги таътилларнинг бирида ўша вақтдаги машҳур ўйинларидан бири GTA иловасини компьютеримга юклаб олдим. Маълум муддат ўша ўйинни дўстларим билан меъёрдан ортиқ даражада ўйнаб юрдик. Аммо орадан кўп ўтмай буни ота-онам билиб қолишди ва ноутбугимдан бир неча ойга айрилдим. Кейинроқ мактаб бошланиб, комьютеримни яна қайтариб беришган. «Жазо»дан, албатта, тўғри хулоса чиқарганман.

Кичкиналигимдан ўз компьютерим бўлгани ва унга жуда қизиқанлигим сабабли мактабнинг юқори синфларида, айниқса, информатика фанидан аълочи ўқувчи бўлганман. Ҳатто информатика фанидан «Билимлар беллашуви» ва фан олимпиадалари танловларида шаҳар, вилоят босқичларида биринчи ўринни эгаллаганман. Бунда ўша вақтдаги фан ўқитувчимиз Муҳайё опа Маҳмудованинг хизматлари катта. Мактабни битириш пайтида фан олимпиадаси қоида ва талабига мувофиқ Pascal, Delphi, (HTML) каби дастурлаш тилларини мукаммал ўзлаштирганман. Шулар орқали дастурлаш оламига кириб келдим.

Нотўғри қарор қабул қилмаганимга амин бўляпман
Абитуриентлик вақтим, кунларнинг бирида, телевидение орқали Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи ҳақидаги кўрсатув эфирга узатилаётганини кўриб қолдим. Унда айтилишича, Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети очиларкан. Мен қизиқиб қолдим. Дарҳол интернет орқали Амити университети тўғрисида маълумотлар қидира бошладим. Университетнинг рейтинги, битирувчилари қилган ишлар ва эришган ютуқлари мени ушбу университетга етаклади. Астойдил тайёргарлик кўрдим ва 2019 йил университетга қабул қилиндим.

Амити университетида ўқишни бошлаб, очиғи, нотўғри қарор қабул қилмаганимга амин бўляпман. Чунки олийгоҳимиздаги муҳит бошқача, яъни раҳбарият вакиллари, ўқитувчилар талабалар билан ҳамиша дўстона муносабатда бўлишади. Улардан бирор нимани сўрашга, қандайдир муаммонгиз бўлса айтишга тортинмайсиз. Янги университет бўлганлиги учун шароитлари ҳақида айтмасам ҳам бўлаверади.


ОАВда IT-чиқишларни кўпайтириш керак
Ҳозирги кунда дастурлаш соҳаси жадал ривожланиб бормоқда. Хусусан, ҳудудларимизда IT-парклар очилаётганидан ёш дастурчи сифатида чиндан хурсандман. Бироқ ҳар бир вилоятда IT-паркни очган билан соҳа ўз-ўзидан ривожланиб қолмайди. Бунинг учун аввало одамларимизнинг онгида дастурлаш борасидаги тасаввурларини шакллантириш ва ривожлантириш керак. Кузатишларим бўйича, ахборот технологиялари бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари етарлича эмас. ОАВда мақолалар, медиа-контентлар сон ва сифатини ошириш лозим. Албатта, интернет қамрови ва тезлигини ҳам.

100 та фойдали илова ишлаб чиқмоқчиман
Шу кунга қадар бир нечта дастурий маҳсулотни муваффақиятли амалга оширдим. Хусусан, ҳуқуқий мавзудаги ва шоир-ёзувчилар ҳаётига бағишланган интерактив мобил иловалар яратишда иштирок этдим. Ҳозирги кунда туризм йўналиши бўйича мобил илова яратиш ишларини олиб боряпман. Ушбу мобил илова Ўзбекистондаги барча туристик манзиллар, сайёҳлар учун қулай манзиллар ва фойдаланувчилар учун бир қатор таркибий қисмларни ўз ичига олади.

Албатта, булар билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ. Яқин 5 йилда камида 100 та фойдали ва оммабоп мобил илова ишлаб чиқмоқчиман.

Бакалавр босқичини якунлаб, магистратурани АҚШда ўқимоқчиман. Бу Қўшма Штатларда ишлаб тажриба орттиришимда ҳам қўл келади. Кейин Ўзбекистонга, ўзим туғилиб ўсган Самарқандга қайтиб, ёшларга дастурлашни ўргатмоқчиман.

Нурилло Тўхтасинов суҳбатлашди




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ойига 5 000 – 7 000 АҚШ долларигача даромад топяпман!..» Фрилансер Сардор Исломов билан суҳбат 25 окт, 23:30
  • Tik Tok августда дунёда энг кўп юклаб олинган иловага айланди 10 сен, 07:00
  • Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди 05 авг, 12:57
  • Вақтида сақланмаган Word файлини қандай қилиб қайта тиклаш мумкин? 02 окт, 02:36
  • Apple Android’дан iOS’га ўтишга мўлжалланган илова яратди 09 июн, 16:26
  • Янги GTA’ни компьютерларга юклаб олиш имконияти пайдо бўлди, аммо у тақдимотга қадар ишламайди 08 апр, 11:29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз? 13 мая, 21:23 0
  • “The-afc.com”: “Насаф” - “Олой” баҳси учун превью 13 мая, 20:43 0
  • ОФК Кубоги. Рўзиқул Бердиев "Олой"га қарши баҳс олдидан нималар деди? 13 мая, 20:00 2
  • Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган 13 мая, 19:19 148
  • Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади 13 мая, 18:35 233
  • Жанубий Кореяда севишганлар бир-бирига Tesla ва бошқа компаниялар акцияларини совға қилишмоқда 13 мая, 18:00 230
  • Ўзбекистонда 14 май куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади 13 мая, 17:27 327
  • Исроил шаҳарларида яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди (видео) 13 мая, 16:50 765
  • Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди 13 мая, 16:06 395
  • Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида 13 мая, 15:30 574
  • Такси ҳайдовчисига тош билан ҳужум қилиб, ёнидаги 4800 долларни олиб қочган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:50 251
  • Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди 13 мая, 14:13 396
  • Бўлимлар