«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 14:01
ЎЗO‘Z

Porsche йўлтанламас универсали ва электровелосипедларини намойиш этди

11 мар, 16:39 1 075 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Porsche йўлтанламас универсали ва электровелосипедларини намойиш этди Фото: Topgear
Porsche компанияси ўзининг флагман электромобилининг янги версияси — Taycan Cross Turismo’ни тақдим этди. Бу тўлиқ узатмали йўлтанламас электроуниверсал ҳисобланади. Шунингдек, Porsche премиум-классга оид иккита электровелосипед — eBike Sport ва eBike Cross’ни ҳам намойиш этган, деб ёзади «Afisha.uz».

Porsche eBike Sport ва eBike Cross
Велосипедларга Shimano EP8 двигателлари ўрнатилган бўлиб, улар соатига 25 километр тезликкача ҳаракатлана олади. Porsche eBike рамаси 120 килограммгача ишчи юкни кўтаришга қодир.

Фото: Topgear
eBike Sport модели узатмаларни электр алмаштириш тизими, ёруғлик диодли фаралар билан жиҳозланган ва шаҳар шароитида кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган. eBike Cross ўн икки поғонали механик узатмалар қутиси, иссиқбардошли гидравлик диска тормозлари ва рул қисмида рангли дисплейга эга. У ўнқир-чўнқир йўлларда ҳам ҳаракатлана олади.

Фото: Topgear
Иккала модель ҳам 2021 йилнинг кузида сотувга чиқади. Porsche eBike Sport нархи расман 10,7 минг долларни, eBike Cross эса 8549 долларни ташкил этади.

Taycan Cross Turismo
Электромобил Taycan седани базасида қурилган беш эшикли кузовга эга. Янги моделнинг олд юкхонаси сиғими 84 литрни, орқаси эса 446 литрни ташкил этади. Porsche Taycan Cross Turismo’нинг барча жамланмаси иккита электромотор ва 93,4 киловатт-соатли Performance Plus батареялари билан жиҳозланган. Бир марта қувватланиш орқали машина 388—395 километр масофа боса олади.

4 Cross Turismo’нинг базавий модели стандарт режимда 380 от кучини, Launch Control фаол тизимида эса 476 от кучини тақдим этишга қодир. 4S Cross Turismo версияси эса кучлироқ: 490 от кучиcан 571 от кучигача. 4 Cross Turismo соатига 100 километр тезликка 5,1 сонияда, 4S Cross эса 4,1 сонияда эришади.

Фото: Topgear
Taycan Cross Turismo қуввати 625 от кучига эга мотор билан жиҳозланади ва у дастлабки 100 километр тезликка 3,3 сонияда эришади. Энг кучли Taycan Cross Turismo — Turbo S версиясига 625 от кучини тақдим этишга қодир мотор ўрнатилади ва у 100 километр/соатга 2,9 сонияда эришади.

Ҳайдовчи ва йўловчи қулайлиги учун автомобиль Apple CarPlay, адаптив круиз-назорат, ҳаракат йўналишини ушлаб туриш функцияси, проекцион дисплей, 14 йўналишдаги массаж ўриндиқлари ва Bose ҳамда Burmaster аудиотизимларни қўллаб-қувватлайди.

Porsche Taycan Cross Turismo 2021 йилнинг ёзида сотувга чиқади. Европада расмий нархи 93,6 минг евродан бошланади.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • BMW М8 ва Porsche Taycan пойга трассасида дуэль уюштирди (видео) 13 мая, 10:30
  • Йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди 12 сен, 07:36
  • 761 от кучи, қувватланишсиз 450 км: Porsche ўзининг илк электромобилини тақдим қилди 05 сен, 11:02
  • Mercedes-AMG ва Porsche седанлари куч синашди (Видео) 09 сен, 23:11
  • Видео: Tesla ва Porsche пойгаси - қай бири ғолиб? 02 июл, 17:31
  • Porsche ўз ходимларига 9 минг евродан мукофот беради 24 мар, 10:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти 06 мая, 13:30 111
  • Европада 31 нафар мафия аъзоси ҳибсга олинди 06 мая, 13:03 194
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда энди хусусий сектор ҳам қатнашиши мумкин 06 мая, 12:35 211
  • Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди 06 мая, 12:13 278
  • Трамп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларининг блокланишини «шармандалик» деб атади 06 мая, 11:53 257
  • Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди 06 мая, 11:25 240
  • Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади 06 мая, 11:00 468
  • Лукашенко оммавий равишда Белорус куч ишлатар тизимлари хизматчиларини унвонларидан маҳрум қилди 06 мая, 10:30 456
  • Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда FACE ID тизими орқали назорат қилинади 06 мая, 10:03 420
  • Клиник ординатура квоталари икки баравар оширилади 06 мая, 09:33 354
  • Тўлаган Исоқов "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги омадсизлиги, Хюистра ва ўзининг таклифи ҳақида 06 мая, 09:00 630
  • Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади 06 мая, 08:30 391
  • Бўлимлар