«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:07
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди

09 мар, 21:35 1 626 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни мамлакатимизда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимизда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 87
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 312
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 140
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар