«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 06:33
ЎЗO‘Z

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга қанча кредит берилади?

07 мар, 08:30 1 467 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга қанча кредит берилади? Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади. Бу ҳақда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

2021 йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

— Нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
— отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида 03 мар, 19:32
  • Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратиладиган бўлди 15 окт, 10:29
  • Маҳалладаги вазиятга Миллий гвардия ҳам жавоб беради 06 июн, 17:47
  • Хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди 19 фев, 09:23
  • Президент фармони билан янги вазирлик ташкил этилди 19 фев, 07:29
  • Ўзбекистон президенти аёллар тўғрисидаги Фармонга имзо чекди 03 фев, 14:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда 12 апр, 00:12 214
  • Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи 11 апр, 23:45 179
  • Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади 11 апр, 23:18 802
  • Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? 11 апр, 22:44 944
  • Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди 11 апр, 22:13 503
  • Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди 11 апр, 21:41 1 269
  • Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди 11 апр, 21:13 1 311
  • ОЧЛ-2021. 15 кунда 6та ўйин ўтказадиган "Пахтакор" тақвими билан танишинг 11 апр, 20:43 1 283
  • Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди 11 апр, 20:05 1 679
  • "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди 11 апр, 19:43 1 356
  • Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди 11 апр, 19:11 1 343
  • Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди 11 апр, 18:36 1 343
  • Бўлимлар