«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 06:26
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини бориб кўрди (фото, видео)

06 мар, 23:47 775 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини бориб кўрди (фото, видео) Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Ётоқхона ва даволаш хоналарида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Давлат раҳбари муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.

«Бу ерга келиб, Ватанимиз учун кўп меҳнат қилган сиздек мўътабар инсонлар билан учрашиб турганимдан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, бу ердаги азиз онахонларимизни, шифокор аёлларимизни яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан табриклайман», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Нуронийлар давлат раҳбарига ташрифи, кекса авлодга эътибори учун миннатдорлик билдирди.

Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида 138 нуроний давлат таъминотига олинган. Президент бу ерда маданий тадбирлар ўтказиш учун янги бино ҳамда пансионатга туташ 3 гектар майдонда Нуронийлар паркини барпо этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Видеоконференция тарзида ўтган учрашувда Қорақалпоғистон ва вилоятлар, ижтимоий муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди. Мамлакатдаги «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

«Бугун бошқача учрашув бўлади. Фақат бу пансионат эмас, мамлакатимиздаги барча 34 та ‘Саховат’ ва ‘Мурувват’ уйини яхшилаш чораларини келишиб оламиз. Уларда жами 9 минг 700 ўрин мавжуд бўлиб, ҳозирда 8 минг 840 нафар нуронийларимиз яшаб, даволаняпти. Лекин бу уйларга ҳеч ким кирмаган, фақат байрамлардагина эсланган, тартиб, эътибор бўлмаган. Бундай инсонлар меҳр излайди, эътибор излайди. Уларнинг дуосини олсак, юртимизга барака ёғилади», – деди Президент.

Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Шароити оғир муассасаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш, тиббий ускуналарни янгилаш, замонавий физиотерапия бўлимлари ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

«Аввалги меъёрларни қайта кўриб чиқиб, бу жойларда яшаётган фуқароларимизнинг дориларини кўпайтириш, овқатлари сифатини ўзгартириш, таом тайёрлашда аутсорсинг тизимини йўлга қўйиш керак. Уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактабларни бириктириш ҳам мумкин. Бу ҳам эътибор, меҳр-оқибат. Бемор инсонларга эътиборни кучайтирсак, янаям соғаяди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Барча муассасаларга автобус совға қилиб, мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларга саёҳатларини уюштириш, концерт дастурлари, ҳаваскорлик тўгараклари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Касаба уюшмалари федерациясига «Саховат» уйларидаги барча нуронийларни ҳар йили бир марта юртимизнинг энг яхши санаторийларида соғломлаштириш вазифаси топширилди.

Давлат раҳбари «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ходимларининг фидойилигини, меҳрибонлигини алоҳида таъкидлаб, уларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда президент бор» 04 фев, 17:30
  • «Одамлар прокурорларга ўғрига қарагандек қарамаслиги керак» — Шавкат Мирзиёев 25 янв, 11:26
  • «Қайси тилда гапирсанг ҳам майли, ‘подводит’ қилмасанг бўлди» - Шавкат Мирзиёев 25 янв, 10:56
  • «Ҳотамовлар оиласи президент уйга пойабзалини ечиб киришини улар мутлақо кутмаганди» 25 янв, 09:55
  • Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги (видео) 21 мар, 23:53
  • Шавкат Мирзиёев: «Одамларни уйғотиш керак» (видео) 05 мар, 11:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда 12 апр, 00:12 214
  • Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи 11 апр, 23:45 179
  • Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади 11 апр, 23:18 802
  • Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? 11 апр, 22:44 944
  • Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди 11 апр, 22:13 503
  • Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди 11 апр, 21:41 1 269
  • Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди 11 апр, 21:13 1 311
  • ОЧЛ-2021. 15 кунда 6та ўйин ўтказадиган "Пахтакор" тақвими билан танишинг 11 апр, 20:43 1 283
  • Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди 11 апр, 20:05 1 679
  • "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди 11 апр, 19:43 1 356
  • Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди 11 апр, 19:11 1 343
  • Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди 11 апр, 18:36 1 343
  • Бўлимлар