«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:36
ЎЗO‘Z

Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди

06 мар, 13:09 554 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди Фото: Президент матбуот хизмати
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:

«Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.

Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.

Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорлик билдираман.

Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман
».



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент камбағалликни қисқартириш учун нима қилиш кераклигини айтди 09 мар, 12:20
  • Президент: «Иш ҳақи инфляциядан юқори даражада оширилади» 24 янв, 16:27
  • Шавкат Мирзиёев: «Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун ягона ва энг тўғри йўлдир» 24 янв, 11:59
  • Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорчилик билдирди 26 июл, 11:05
  • Хорижлик ишбилармонлар, давлат ва жамоат арбобларига Ўзбекистон давлат мукофотлари топширилди 31 авг, 15:21
  • Президент табриги: «Муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз» (видео) 08 мар, 11:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сифати кафолатланмаган тиббий воситалар тўхтатиб қолинди 13 апр, 21:14 0
  • Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди 13 апр, 20:46 0
  • Ижарада турган талабаларнинг ижара тўловини ярми давлат томонидан қопланади 13 апр, 20:45 0
  • Питер Хюистра эронликларга қандай баҳо бермоқда? 13 апр, 20:33 0
  • UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади 13 апр, 20:15 1
  • Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади 13 апр, 19:46 55
  • Қидирувда Россияда ишлаб юрган қарздордан 6,5 млн. сўм алимент ундирилди 13 апр, 19:23 82
  • Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди 13 апр, 19:00 141
  • "Пахтакор" бошқариб кетаётган "карвон"да нимани кўрдингиз? 13 апр, 18:27 459
  • Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео) 13 апр, 18:00 368
  • 1 июндан пенсия тайинлашда ўзгаришлар бўлади 13 апр, 17:30 789
  • 1 майдан бошлаб 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади 13 апр, 17:00 685
  • Бўлимлар