«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 15:19
ЎЗO‘Z

Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео)

06 мар, 07:13 980 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) Фото: gomel.today
АҚШнинг Неw-Ёрк шаҳрида Injective Protocol блокчейн компанияси 95000 долларга кўча рассоми Бэнксининг 2007 йилда чизилган «Morons (White)» суратини сотиб олди ва уни ёқиб юборди. Ёқиш жараёни Twitter’да трансляция қилинди, деб ёзмоқда Meduza.

Компания бу ишга асарни криптовалюта — ўзгармас токен(NFT)га айлантириш мақсадида қўл урди, деб хабар беради CBS News. Январь ойида Injective Protocol Нью-Йоркдаги Таглиалателла галереясида Бэнкси асарлари коллексионерларидаги масхаромуз сўзлар туширилган аукцион суратининг 650 нусхасидан бирини сотиб олди. Оқ-қора рангли суратда ким ошди савдоси иштирокчилари тасвирланган бўлиб, унда «Сиз, эси пастлар шу беъмани нарсани сотиб олишингизга ишонмайман» деган ёзув бор.

3 март куни Бруклиндаги номи аниқланмаган кўчада бўлиб ўтган ёқиш тадбири Twitter’даги BurntBanksy аккаунти орқали трансляция қилинди. Сўнг Injective Protocol ходимлари ОпенСеаъда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда ушбу санъат асарининг рақамли ҳолатини яратди.

Бэнксининг ўзи суратнинг ёқилишида иштирок этмаган, аммо тадбир ташкилотчилари унинг воқеадан хабардор бўлганини иддао қилмоқда. Рассом мазкур воқеа ҳақида ҳали очиқ изоҳ бермади. Injective Protocol ижрочи директори Мирза Уддиннинг таъкидлашича, ушбу тадбирда биринчи марта моддий шаклдаги бадиий асар ноёб рақамли активга айлантирилди. «Биз бу оловли тадбирни санъатнинг ўзига хос ифодаси сифатида қабул қиламиз. Биз атайин Бэнксининг асарини танладик, чунки у илгари ўз ишларидан бирини кимошди савдосида майдалаб ташлаган эди», — деди Уддин. У ушбу NFT қанча туриши мумкинлигини айтолмади.

2018 йил октябрь ойида Лондондаги Sotheby’s кўргазмасида Бэнксининг «Ҳаво шари билан қиз» (Girl With Balloon) картинаси бир миллион фунтга сотилган эди. Сотилгандан сўнг дарҳол қоғоз майдалагич билан суратнинг ярмигача бир нечта чизиқ тортилиб, кесиб ташланган. Суратни сотиб олган европалик коллексионер шикаст етган асардан воз кечмади ва шартномани ўз кучида қолдирди. Янги кўринишдаги бадиий асар «Ахлат қутисидаги севги» деб номланди.

Injective Protocol яна бир нечта асарларни ёқиб, акцияни давом эттиришни режалаштирмоқда. «Санъат оламининг янги даврида суратлар рақамли равишда абадий яшашни бошлаши керак», —дея таъкидлади Decrypt Injective Protocol вакили.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Аёл 12 долларга товуқ сотиб олди ва жонивор юрагини операция қилдириш учун 10 минг доллар сарфлади 28 янв, 20:55
  • Златан Ибрагимович Швецияда минг гектарлик ўрмон ҳудудини сотиб олди 29 дек, 14:46
  • Канада ҳар бир фуқароси учун тўрт дозадан COVID-вакцина сотиб олди 09 дек, 07:27
  • Аргентиналиклар Марадона тасвирланган пул чиқаришмоқчи 01 дек, 13:54
  • Twitter АҚШ президенти аккаунтини Байденга беради 21 ноя, 16:30
  • Макгрегор 3 миллион еврога яхта сотиб олди 13 окт, 12:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойлик олимлар «ақлли» ойна яратди 15 апр, 14:56 0
  • Марям Тиллаева блогер Амиран билан тўйи ҳақида: Бу кун ҳақида бутун умр орзу қилгандим 15 апр, 14:30 1
  • Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади 15 апр, 14:00 1
  • 14 ёшли қизнинг «бошини айлантириб» пулга эга чиққан йигит ушланди 15 апр, 13:43 59
  • Тошкентда талабга жавоб бермайдиган ичимликлар сотилаётгани аниқланди 15 апр, 13:15 165
  • Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди 15 апр, 12:49 229
  • Метро станцияси таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди 15 апр, 12:30 426
  • «Zamin Education» таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди (фото) 15 апр, 12:09 144
  • Японияда одамни қутқарган мушук полиция бошлиғи этиб тайинланди (видео) 15 апр, 11:13 595
  • Бир кунда уйланган уч эгизак бир пайтда ота бўлишди 15 апр, 10:43 343
  • Тошкентда 17 ёшли бола ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди 15 апр, 10:13 596
  • БАА 20 та мамлакатдаги энг ҳимоясиз аҳолига таом тарқатяпти 15 апр, 09:44 611
  • Бўлимлар